Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Европа инвестиция банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратади

Европа инвестиция банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратади



Европа инвестиция банки  Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Европа инвестиция банки (ЕИБ) вице-президенти Васил Худак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб, Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Абдимухтор Эргашев аграр соҳада сўнгги пайтларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, мазкур молия муассасаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва логистикаси, шунингдек, экин майдонларига сувни тежовчи технологияларни жорий этиш йўналишларидаги лойиҳаларни амалга ошириш аҳамияти ҳақида таъкидлади.
Европа инвестиция банки  Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кредитлар ажратади

- ЕИБнинг Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганига энди бир йил тўлди. Айни пайтда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этиш, деградацияга учраган тупроқларни қайта тиклаш, сув инфратузилмасини модернизация қилиш, тежамкор ҳамда экологик безарар технологияларни қўллаш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклифларидан келиб чиққан ҳолда бу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштиришга тайёрлигимизни маълум қиламиз, - дея таъкидлади Васил Худак.

Учрашув давомида боғдорчилик соҳасида, экин майдонларига томчилаб суғориш технологиялари жорий этиш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини малакаси оширишга келишиб олинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати


Вернуться назад