Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > 2019 йилнинг 1 январидан Юнусобод туманида эксперимент электр ва газ ойлик базавий нормаси белгиланди

2019 йилнинг 1 январидан Юнусобод туманида эксперимент электр ва газ ойлик базавий нормаси белгиланди



2019 йилнинг 1 январидан  Юнусобод туманида эксперимент электр ва газ ойлик базавий нормаси белгиланди

Фото: Norma.uz

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу хақида Хуқуқ тарғибот канали маъум қилмоқда.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилиб, аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат, ва аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси, иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м, бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м. ташкил этади.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда, базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича, базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

Вернуться назад