Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди

Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди



Ўзбекистон Қирғизистондан 17 млн долларлик электр энергиясини сотиб олди

Ўзбекистон 17 миллион доллар эвазига Қирғизистондан салкам 400 миллион киловатт-соат электр энергиясини импорт қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Саноат, энергетика ва қазилма бойликлардан фойдаланиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Айтмамат Кадирбаев иқтисод тармоқлари ва аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича йиғилишда маълум қилди дея хабар қилмоқда Халқ сўзи

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Қирғизистондан 2 цент баҳосида 399 миллион киловатт-соат электр энергияси сотиб олган.

Ҳозиргача 17 миллион долларлик электр энергия экспорт қилинган. Ўтган йили Қирғизистон 754 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилишни режалаштирган эди, лекин амалда кўпроқ — 765 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилинган.

“2018 йилнинг баҳорги ва ёзги даврида Ўзбекистонга 467 миллион киловатт-соат электр энергия экспорт қилинди. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича 500 миллион киловатт-соат экспорт қилиш режалаштирилган эди, бироқ 467 миллион киловатт-соатга етганидан сўнг, экспорт тўхтатилди”, — деган Кадирбаев.
Вернуться назад