Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Ўзбекистонда мева-сабзавот ва гўшт қимматлашди

Ўзбекистонда мева-сабзавот ва гўшт қимматлашди



Ўзбекистонда мева-сабзавот ва гўшт қимматлашди

2018 йил июль ойида айрим истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўртача 0,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан ўтказилган мониторинг натижаларида маълумот берилган дея ёзмоқда Халқ сўзи

Қайд қилинишича, июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи кескин пасайишни тўхтаган. Бунга сўнгги ойларда бу маҳсулотларга нисбатан таклиф ҳажмининг мавсумий ошиши сабаб бўлган.

Хусусан, ушбу гуруҳда нархлар ўсиши 5,1%ни ташкил этди. Нархларнинг ўсиши жорий йилнинг май ва июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари сезиларли даражада арзонлашиши натижасида паст база эффекти билан тушунтирилган.

Бундан ташқари, июль ойида гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг ўртача кўтарилиши кузатилди.

Мол гўшти нархи 1,2%га, қўй гўшти - 0,1%га ва сут - 2,2%га қимматлади, товуқ гўшти эса, аксинча, 1%га арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида мол гўшти нархи 1,7 фоизга, қўй гўшти - 2,1 фоизга ўсди. Май ойида мол гўшти ва қўй гўшти мос равишда 5% ва 3,7%га қимматлашди.

Шу билан бирга, тухум сезиларли даражада арзонлашди (12,3%га), бу уларнинг мавсумий таклифи юқорилиги ва ташқи бозордаги савдоларнинг пасайиш билан боғлиқ.
Вернуться назад