Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди


«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида Битим имзоланди

2018 йилнинг 9 июлида "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегациянинг Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) қилган ташрифи доирасида "Трастбанк" ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги Битими имзоланди.

Ушбу Битимни имзолаш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 20 декабрдаги "Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3439-сонли қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлди.

Битимнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олишйўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Келишув шартларига мувофиқ, тақдим этиладиган лойиҳалар Шариат қонунига мувофиқ бўлиши керак.

Шубҳасизки, мазкур кредит линияси банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.

Вернуться назад