Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Туркиялик инвесторлар иштирокида Тошкентда меҳмонхоналар барпо этилади

Туркиялик инвесторлар иштирокида Тошкентда меҳмонхоналар барпо этилади



Туркиялик инвесторлар иштирокида Тошкентда меҳмонхоналар барпо этилади

Сизга маълумки Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Жорий йилнинг 29 апрель куни Туркия Республикаси Президенти Р.Т.Эрдоганнинг юртимизга қилган расмий ташриф билан буни изоҳлашимиз мумкин. Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари ўзаро икки томонлама алоқаларни мустахкамлаш ва мамлакатлар ўртасида инвестициявий муҳитни яратиш бўйича бир қатор ишочли ҳаракатларни амалга оширди. Ташриф давомида ўтказилган Бизнес форумда Тошкент шаҳар ҳокимлиги туркиялик ишбилармонлар билан умумий қиймати 455,2 млн.долларга тенг бўлган 14 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Мазкур келишувларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан “йўл ҳаритаси” тасдиқланди. Унга мувофиқ Пойтахтимизда 6 та янги замонавий меҳмонхоналар барпо этилади. Шунингдек, тасдиқланган “йўл ҳаритаси”га кўра аҳолини ва пойтахтимиз меҳмонларини бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун савдо ва кўнгил очар масканлари барпо этилиш режалаштирилган. Шартномаларда текстил ва саноатнинг бошқа турлари бўйича бир қатор лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзланган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Вернуться назад