Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Электрон аукцион орқали харид

Электрон аукцион орқали харид



Электрон аукцион орқали харид

Куни кеча Миллий матбуот марказида Оммавий ахборот воситалари учун « Электрон давлат харидларининг очиылиги васамарадорлигини таъминлашнинг янги меҳанизми» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилиди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни махсус ахборот порталида амалга ошириладиган электрон давлат харидлари тартиби ва меҳанизми билан таништиришдан иборат бўлди.

2018 йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган 472-сонли “ Давлат харидлари тўғрисида” ги Қонуни давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қабул қилинган хужжат давлат харидлари очиқлигини ва шаффофлигини ҳамда бу соҳада тадбиркорларнинг рақобат курашишини таъминлайди. Давлат бюджети. марказлаштирилган манбалар ва давлат улушига эга бўлган корхоналар маблағларидан самарали фойдаланишга имконият яратади.

Ушбу тадбир давомида биржанинг янги портали, яъни xarid.uz нинг тақдимоти ўтказилди. Мазкур ахборот портали орқали давлат харидларининг шаффофлиги ва очиқ-ойдинлиги таъминланди.
Электрон аукцион орқали харид қилиш ҳам порталда онлайн режимда босқичма-босқич нархни пасайиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Унинг қулай жиҳатлари шундан иборатки, энди ушбу онлайн тизимида олиб борилаётган ишлар, харидорнинг қимматли вақтини олмайди.

Лобар Мирзо
журналист


Вернуться назад