Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > УАЗ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда

УАЗ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда



УАЗ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганмоқда

Ўзбекистонда УАЗнинг Patriot, Pickup ва Profi моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Айни дамда лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганилмоқда бу хақида sputniknews-uz.com ёзмоқда.

ООО “УАЗ” Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда, деб хабар қилмоқда РИА Новости, УАЗнинг МДҲ бўлими раҳбари Алексей Заболотновга асосланиб.

“Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобил бизнеси борасида жуда яхши имкониятлар бор”, — деди Заболотнов Тошкентда бугун бошланган Expo-Russia Uzbekistan 2018 кўргазмасида.

Заболотнов айтишига қараганда, айни дамда УАЗ вакилари “Ўзавтосаноат” билан яқин ҳамкорликда, ушбу лойиҳанинг иқтисодий асослари ўрганиб чиқишмоқда. Ўзбекистонда УАЗнинг Patriot, Pickup ва Profi моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

“Эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш борасида биз, анъанавий равишда, ғарбий брендларга қараганда мижозга яқинроқмиз”, — деди завод вакили.

Сотув режалари борасида, 2018 йилда УАЗ Ўзбекистонда сотилган автомобиллар сонини 1000тага етказмоқчи. 2017 йилда ушбу кўрсатгич 400тани ташкил қилган эди.
















Вернуться назад