Главная > ИҚТИСОДИЁТ ва БИЗНЕС > Тошкентдаги янги эркин иқтисодий зонага Adidas, Reebok ва Nike жалб этилади

Тошкентдаги янги эркин иқтисодий зонага Adidas, Reebok ва Nike жалб этилади



Тошкентдаги янги эркин иқтисодий зонага Adidas, Reebok ва Nike жалб этилади

Тошкентда жорий йил 30 июнига қадар «Cпорт» эркин иқтисодий зонаси тузилади. Бу Президентнинг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига иловада кўзда тутилган, дея хабар беради Spot.
Ҳужжатда ЭИЗ ҳудудида дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари — Adidas, Reebok, Nike, Li-Ning, Eleiko, Janssen Fritsen, Gymnova ва бошқаларни жалб этган ҳолда спорт кийимлари, анжомлари ва жиҳозлари тайёрланиши кўрсатиб ўтилган.

Янги корхоналар бюджет ва инвесторлар маблағи ҳисобидан ишга туширилади. Бунга маъсул этиб Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги, ТИВ, Ташқи савдо ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари белгиланган.
Вернуться назад