Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекинвест Сардобага 150 млн. сўмлик хайрия ёрдами йўллади
15-05-2020 06:12 0 694 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекинвест Сардобага 150 млн. сўмлик хайрия ёрдами йўллади

Ўзбекинвест Сардобага 150 млн. сўмлик хайрия ёрдами йўллади

Ўзбекинвест суғурта компанияси Сирдарё вилоятида жабр кўрган оилаларга 150 млн. сўмлик хайрия ёрдамини йўллади ҳамда суғурта қопламаларини тўлаб беришни бошлади, бунинг учун 5 млрд. сўм миқдорида заҳира шакллантирилган.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод, Оқ олтин туманларида аҳолининг уй-жойларини бузилишига ва мол-мулкларидан айрилишига олиб келган табиий офат оқибатида мазкур ҳудудларда жабр кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекинвест компанияси
150 млн. сўмлик хайрия ёрдамини йўллади.

Шунингдек, Ўзбекинвест компанияси уй-жойларини йўқотган ва вақтинча мактаб ҳамда болалар боғчаларида жойлаштирилган аҳолига дори дармон, шахсий гигиена воситалари, ичимлик суви ва бошқа зарур воситаларни ўз ичига олган инсонпарварлик юкини жўнатди.

Ҳозирги кунда Ўзбекинвест компанияси фуқароларнинг компанияда суғурталанган мол-мулкларига етказилган зарарлар миқдорларини баҳолаш ва тўлаш ишларига фаол киришди ҳамда аризалар келгандан бошлаб икки кун ичида 120,5 млн. сўм миқдоридаги зарарни компаниянинг Мирзаобод туманидаги биринчи мижозларига қоплаб берди.

Шу билан бирга, Бухоро вилоятида бўлгани каби компания мутахассислари сертификатланган баҳоловчилар билан биргаликда қисқа вақт муддатларда зарарлар кўриб чиқиш, уларнинг миқдорлари аниқлаш ва азият чеккан оилаларга суғурта қопламаларини тўлаб бериш ишларини якунлайдилар.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*