Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка хиссамизни қўшаверамиз
22-04-2020 18:36 0 742 Рейтинг1 Чоп этиш

Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка хиссамизни қўшаверамиз

Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка  хиссамизни қўшаверамиз

Пахтачи туманидаги «Карнаб» МЧЖ жамоаси узок йиллар олдин Нуробод туманига қарашли бўлган. Айни пайтда бу ерда 11322 бош қоракўл қўй парваришланмокда. Бу йилги кузилатиш мавсумида эса 5000 бош қўзи олишга эришилди.

«Мавсумий юмушлар хаммамизни уюшқоқлик билан ишлашга ундади,-дейди хужалик бош зоотехниги Бекжон Зокиров. Айни пайтда яйловларимизда боқилаётган қўйларимизнинг физиологик жиҳатдан соғломлиги доимий назоратимизда. Хўжалик МЧЖ шаклида иш бошлагач, янги жамоа шаклланди.»Карнаб» хўжалиги азалдан машхур қахрамон чўпонлар мактаби ҳам бўлган. Асосий вазифа чорвани вақтида ва тўйимли озуқа билан озиклантириш, унга ўз вақтида эътибор ва муолажа, наслнинг асллигига эришиш.»

«Карнаб» МЧЖ чўпонлари худуди жиҳатдан катта 69 минг гектарлик яйловда қўй боқишади. Яйловлар Пахтачи кенгликлари, Нуробод ва Навоий вилояти худудлари билан чегарадош. Карнабни кўпчилик Карнабчул атамаси билан боғлайди. Бу гапда ҳам жон бор. Ҳозирда Карнабда 31 қудууқ мавжуд, уларнинг чуқурлиги 6 метрдан 10 метргача. Бу ерларда қиш 30 градусгача совуқ бўлса, ёз жазирамаси ҳам ўзига хос иссиқ билан сийлайди. Мавжуд қудуқлар атрофида 31 отарлар жойлашган. Қоратош, Иркут, Муллақутон, Иккизак, Қизилча, Сарияланг, Болтавой, Қушбулок, Оғзикенг, Оқмозор ота, Буришиқ, Сурпатоши ва яна бир қатор отарлар номи, халигача ўрганилиб қурилмаган тотемизм атамалари билан боғлик. Булардан кўриниб турибдики, Карнаб қишлоғи ва унинг атриофидаги кенгиликлар жуда узоқ тарихни қамраб олади. Карнб яйловлари табиий пичан ва дағал хашак, шувок, каррак, хардонхур яна бир қатор чорвага озуқабоп ўсимликларга бой.
Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка  хиссамизни қўшаверамиз

Бундан бир неча йил аввал иқлим оғир келган йилда бу хўжаликка радиоэшиттриш тайёрлаш учуун борганимни эсладим. Ўшанда йилнинг хаддан ташқари, қуруқ келгани-ю, ветеринария кўриги билан боғлик муаммоларни чўпонлар зўр бериб, куйиниб гапирганини эсладим. Худога шукр бугун,чорвачиликка эътибор, муносабат бутунлай бошқача. «Чорвачиликни комплекс ривожлантириш, қоракулчиликни, наслчиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги президентимизнинг қарорлари аслида чорвага мехрини берган кўп сонли чорвадорларни қувонтирди,- дейди Карнаб МЧЖ раиси Анвар Рўзиев.

Халқимиз азалдан чорвадор, унинг тилини биладиган, сеҳридан муъжиза ярата биладиган тажрибаси бор. Уларга яхши шароит яратсак, фикрларини эшитсак, таклифларини инобатга олсак, иш ўз-ўзидан олға силжийверади. Ҳўжалигимизда оилавий бир неча йиллаб қўй боқиб, хурмат топган сулолалар анчагина. Машхур Намоз чўпоннинг сурувини ўғли Мели Арабов давом эттираяпти. Алитош бобонинг отарини ўғли Шермат Норбоев, Пулат чўпоннинг қўйларини Мирхайдар Тошев ардоқлаб боқаяпти. Оққан дарё оқмасдан қолмайди, ахир.
Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка  хиссамизни қўшаверамиз

Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка хиссамизни қўшаверамиз. «Карнаб» хўжалигига кираверишда ёнида кузисини эмизаётган қўйга термулиб турган чупон хайкали бор. Бу хайкал бундан роппа роса 40 йил олдин яратилган. Уни яратган хайкалтарош эҳтимол ҳаётдан кўз юмгандир аммо, бу хайкал Карнаб чўлидаги жасоратли чўпонлар сиймосини акс этдириб ҳамон кўрк тўкиб турибди. Карнааблик чорвадорлар қўлимга бир неча йиллар олдин туширилган расмлар жамланган албомни тутказишиб, бу-жонли тарих, мана бу қораўл ўша вақда Мосва шахрида нуфузли ўрини эгаллаган.
Юртимиз тинч бўлса, юртбошимиз ўзи қўллаб-қўвватлаб турган бўлса,биз чорвадорлар ўз меҳнатмиз билан мўл-кўлчиликка  хиссамизни қўшаверамиз

Яна бир қатор суратларда самарқандлик машхур чорвадорлар тошбўри Киличев, Исмоил Зокиров, Равшан Саидов, Турсунбой Буматов, Райим Рўзиев, ва яна бир қатор сиймоларнинг суратлари. Суҳбатдошим хўжалик бош зоотехниги Бекжон ва кўп йиллрдан буён бу ерда хизмат юритаётган кадрлар бўлими бошлиғи Шавкат ака ва бош хисобчи Дониёр акалар билан альбомни узоқ томоша қилдик. Улар яқин тарихдан бир парча холос суҳбатдошларимга келгусида карнаб қишлоғида жажжи бир музей ташкил этиш таклифини айтдим уларга таклифим маъқул тушди.

Йулда қайтаётиб чўлда Навоий тоғ кон металлургия комбинатига карашли геология разведкаси ишчиларига кўзим тушди. Улар карнаб чўлларида чўпонларнинг доимий хамроҳлари. Бу чулларда хаёт шундай давом этаверади халол ва заҳматли меҳнат эса худди хаёт каби тўхтамайди. Зеро ундан ризқ-рўз ва бараака ёғилади. Хадиси шарифларда айтилганидек, бараканинг ундан туқизи савдода бири чорвада. У шундай машаккатли ва баракотли хамдир.
Ўлжабой КАРШИЕВ.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*