Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди
22-04-2020 01:26 0 1872 Рейтинг2 Чоп этиш

Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди

Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди

Замонавий Ўзбекистонни янада тараққий эттириш, иқтисодиётимиз даражасини юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида барча тармоқлар қатори гидроэнергетика соҳасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда экологик тоза, қайта тикланувчи ва барқарор электр энергиясини ишлаб чиқариш, микро, кичик, ўрта ва йирик ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш борасида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Гидроэнергетика ресурслари табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи ҳисобланади. Улардан самарали ва унумли фойдаланишни ҳар томонлама кенгайтириш Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёт стратегиясига тўла мос келади. Сўнгги йилларда гидроэнергетика соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда инвестициявий лойиҳалар асосидаги қурилиш ва модернизация жараёнлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда.
Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди

Гидроэнергетика соҳасида олиб борилаётган қурилиш ва модернизация жараёнларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармонлари қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 29 январдаги “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди.

Мазкур ГЭСни қурилиши пойдевори учун биринчи ғишт қўйилди. Қурилиш ишларига тамал тошини қўйишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Маҳаммад Атаханов ва бўлим бошлиқлари ҳамда тизим қурилиш ташкилоти “To`palang HPD irrigation systems” унитар корхонаси раҳбари ва қурувчилари иштирок этди. Маълумот учун, Сардоба сув омбори 2009-2017 йиллар мобайнида Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн. м3 ни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метрга тенг. “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 млн. еврога тенг.
Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди

Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Инвестиция лойиҳаси Россия Федерациясининг “Росэксимбанки” томонидан тўғридан-тўғри ҳорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси томонидан бош пудратчи сифатида “Силовые машины – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 млн. евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган.

Шунингдек, 3,7 млн. евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ иштирок этади. Шу ўринда, лойиҳага биноан ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг. ГЭСда 5,35 МВт дан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100041,1 кВт.соатга тенг. “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “1-сон қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачи ва ижро этувчиси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимида 41 та гидроэлектростанция ҳамда 1 та шамол энергетик қурилмаси фаолият юритиб келиб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 19 та инвестицион лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. 2020 йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ўз олдига катта марраларни, ишлаб чиқаришда юқори энергетик самарадорликка эришиш йўлида янада баланд чўққиларни забт этишни мақсад қилиб қўйган, биргина 2020 йилининг ўзида 7 та инвестицион лойиҳа асосида 8 та объектнинг топширилиши кўзда тутилган.
Жамият томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида барпо этилаётган янги ГЭСлар ишга туширилиши натижасида халқимизнинг электр энергиясига бўлган талабининг янада қондирилишига хизмат қилади.
Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мамлакатимизнинг табиий сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, аҳолини қайта тикланадиган, экологик тоза ва арзон электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий ривожланиши, саноат корхоналарининг тараққий этиши жараёнига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*