Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Озик-овқат ҳавфсизлиги ва таъминоти доимий эътиборда!
19-04-2020 00:27 0 555 Рейтинг1 Чоп этиш

Озик-овқат ҳавфсизлиги ва таъминоти доимий эътиборда!

Озик-овқат ҳавфсизлиги ва таъминоти доимий эътиборда!

Бугунги кунда коронавирус пандемияси кенг тарқалишини олдини олиш бўйича кураш олиб борилаётган бир пайтда аҳоли озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири саналади.

Республикамизда бу борада бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланган ун бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали барча истеъмолчиларга сотилаётган ва сотиб олинган уннинг асосий қисми республикамизнинг чекка ҳудудларига етиб бормасдан шаҳар ҳамда туман марказларида қолиб кетаётган эди.

Ҳукуматимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида республика аҳолисини давлат ресурлари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни билан коронавирус пандемияси шароитида юзага келган вазиятни инобатга олиб ун маҳсулоти барча ҳудуларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилди.

Бу билан ун маҳсулотлари олиб сотарлар томонидан қўлдан қўлга ўтиши оқибатида нархнинг сунъий ўсиб кетишининг олди олиниб, аҳолининг барча қатламларига тизимли равишда узлуксиз етказиб берилиши таъминланади. Шунингдек, ун маҳсулотлари етказиб берилиши ҳамда нархларнинг шаклланиши солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қатъий назоратга олинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, аҳолининг ун маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги тизим корхоналари тасарруфида бўлган замонавий энергиятежамкор технологиялар билан жиҳозланган 52 та тегирмон цехларида ҳар куни 6000 тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилмоқда.
Озик-овқат ҳавфсизлиги ва таъминоти доимий эътиборда!

Бугунги кунда тизим корхоналари омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, тизим корхоналари омборларида республикамиз аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли миқдорда дон захиралари мавжуд. Тизимда технологик жараёнларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган. Жумладан, корхоналар ишчи хизматчилари учун санитар гигиеник хавфсизлик воситалари билан тўлиқ таъминланган. Корхоналарга кириб чиқиш жараёнлари тўлиқ карантин талаблари асосида ташкил этилган
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар