Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Бугунги кунда коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига келтирган зарари камида 5 триллион долларни ташкил қилди.
11-04-2020 12:24 0 637 Рейтинг0 Чоп этиш

Бугунги кунда коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига келтирган зарари камида 5 триллион долларни ташкил қилди.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига келтирган  зарари камида 5 триллион долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 апрель куни пахтачилик ва ғаллачиликда кластер тизимини ривожлантириш, баҳорги агротехник ишларни самарали ташкил қилиб, ҳосилдорликни ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди деб хабар берди sof.uz нашри.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солиш билан бир қаторда бутун дунёни иқтисодий инқирозга олиб келаётгани тобора аниқ бўлиб бормоқда. Халқаро ташкилотлар таҳлилларига кўра, пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига зарари камида 5 триллион долларни ташкил қилади.

Хусусан, юқори даромад берадиган халқаро туризм, транспорт ва логистика соҳаларида тушумлар 2 баробаргача камайиши кутилмоқда. Саноатнинг кўплаб тармоқларида ишлаб чиқариш занжири бузилиши ҳисобига ҳам зарар катта бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Президент бугунги оғир шароитда барча раҳбарлар ва фермерлар бир бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.

Кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш, илғор тажрибаларни кенг жорий қилиш мақсадида Пахта етиштирувчи ва қайта ишловчи кластерлар уюшмасини ташкил қилиш ташаббуси маъқулланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу йил сув таъминоти жуда оғир бўлади. Шунинг учун сув ресурсларини тежаб ишлатиш ғоят муҳим, сувни 2 баробар иқтисод қилиш чораларини кўриш зарур.

Сув хўжалиги вазирлигига ушбу ҳаётий ресурснинг аниқ ҳисоб-китоблар асосида ажратилишини таъминлаш, бу йил 150 минг гектар майдонда сув тежовчи, шу жумладан, 44 минг гектарда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Видеоселектор йиғилишида ғаллачиликка доир чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Пандемия натижасида охирги уч ойда мамлакатимизга кириб келаётган ун ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 50 фоизга, дон 31 фоизга камайди. Бугунги эпидемиологик вазият ҳар қандай шароитга тайёр бўлиш даркорлигини, озиқ-овқат аҳолининг талаби даражасида захира қилиниши зарурлигини кўрсатмоқда.

Ўтган йили ғалланинг давлат харид нархлари оширилиб, деҳқонларнинг манфаатдорлиги таъминлангани ва қўшимча дон етиштирилгани учун ички бозордаги нархлар барқарор сақланиб турибди.

Бу мавсумда эса қўшимча агротехник тадбирларни бажариб, ғалла ҳосилдорлигини 20 центнер кўпайтириш, гектаридан камида 70 центнердан ҳосил олиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ҳар бир вилоят ва туман учун илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиб, уларга мувофиқ агротехник тадбирларнинг тўғри йўлга қўйилишини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Ғаллани озиқлантириш, занг касаллиги, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов бериш, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Жорий йилда ташкил қилинган 102 та ғаллачилик кластери фермерларга намуна бўлиб, олинган қўшимча дон ҳисобидан аҳолига арзон гўшт, балиқ ва паррандачилик маҳсулотлари етказиб бериши мақсадга мувофиқ.

Пандемия даврида барча давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келишининг олдини олишга қаратилган жиддий чораларни кўрмоқда. Ўтган йили май-декабрь ойларида юртимизга 116 минг тонна кунгабоқар, 7 минг тонна соя, 15 минг тонна гуруч, 2,6 минг тонна дуккакли экин ёрмалари импорт қилинган.

Бу озиқ-овқат маҳсулотлари турлари ва ҳажмини кўпайтириш устида жиддий ишлаш кераклигини англатади. Нафақат импорт ўрнини тўлдириш, балки янги экспорт бозорларида ўрин топиш зарур. Шунда ҳозирги глобал инқироздан кучли давлат бўлиб чиқиш мумкин.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида 10 минг гектар янги боғ ва 9 минг гектар токзорлар орасига картошка, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири ва полиз экинлари экиш бўйича кўрсатма берилди.

Бахмал, Янгиобод, Фориш ва Қўшработ туманларида юзлаб қудуқлар қазилиб, 10 минг гектар лалми ер майдонларида узумзорлар барпо этилган эди. Йиғилишда бу тажрибани барча вилоятларда жорий қилиш, лалми ерли туманларга бурғулаш техникалари етказиб бериш зарурлиги қайд этилди.

Барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди.

Соҳа мутасаддилари, вилоят ҳокимлари ва кластерлар раҳбарлари йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан ахборот берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар