Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди
27-03-2020 17:48 0 388 Рейтинг0 Чоп этиш

Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди

Марказий банк Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Қайд этилишича, электрон пулларнинг асосий афзалликларидан бири фойдаланувчиларга банкларда ҳисобварақ очмаган ҳолда, интернет орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиши ҳисобланади. «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида Ўзбекистон ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари белгиланган.

Шунингдек, Марказий банк «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши муносабати билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритмоқда, жумладан, Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Шунингдек олинган кредитлар қайтарилиши учун кафил бўлган субъектлардан қарздорликларни ундириш мақсадида акцептсиз тўлов талабномаси, нафақат кредит, балки унга ҳисобланган фоизларни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар