Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қашқадарёда меҳнатга лаёқатли ахолининг 9,2 фоизи ишсиз
06-01-2020 20:27 0 511 Рейтинг0 Чоп этиш

Қашқадарёда меҳнатга лаёқатли ахолининг 9,2 фоизи ишсиз

Қашқадарёда меҳнатга лаёқатли ахолининг 9,2 фоизи ишсиз

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида “2019 йил ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ва 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди деб хабар беради Халқ сўзи нашри

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев вилоятда 2019 йилда эришилган натижалар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берди.

2019 йилда вилоятнинг Республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 7,3 фоизни, саноат маҳсулотларида 6,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида 9,5 фоизни, чакана савдо айланмасида 6,1 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг вилоятга ташрифлари давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кўрсатма ва топшириқлари асосида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий, янгидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

2019 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 34,6 трлн. сўмни ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 102,6 фоизга, аҳоли жон бошига эса 1,2 баробарга кўпайди.

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 107,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102,7 фоизга, қурилиш ишлари 108,7 фоизга, хизматлар хажми 106,1 фоизга ва чакана савдо айланмаси 101,5 фоизга ўсиши таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 2019 йилда 8 499 та лойиҳаларнинг ишга тушиши ҳисобига 24 624 та янги иш ўринлари яраьтилди ҳамда ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 2 216 нафар фуқаролар иқтисодиётнинг турли тармоқларига ишга жойлаштирилди.

Аммо, З. Мирзаевнинг таъкидлашича бугунги кунда меҳнатга лаёқатли 1 миллион 349 минг нафар аҳолининг 9,2 фоизи ишсизлигича қолмоқда.

З. Мирзаев 2020 йилги вазифалар билан бир қаторда айрим муаммоларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтди. Хусусан, вилоят бюджетининг 2020 йилги даромадлар прогнози 4 830,6 миллиард сўм, маҳаллий бюджет даромадлари 2 935,7 миллиард сўмни ва харажатлари 3693,78 миллиард сўмни ташкил этиши таъкидланди. Буни қоплаш учун эса 2000дан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини уларга кўмак бериш орқали тиклаш, 7500 тасини янгидан ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қашқадарёдаги 39 мингдан зиёд яширин иш ўринларини легаллаштириш лозим.

Қашқадарё умумтаълим мактабларига қатнов муаммолари бўйича энг оғир вилоятлардан ҳисобланади. Ўтган йили инвестиция дастурига асосан ижтимоий соҳада 328 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. 64та мактаб, 42та боғча қурилган ва капитал таъмирланганига қарамасдан муаммо юки ҳамон оғирлигича қолмоқда. Мактабларда қўшимча бинолар қурилишини бошлаш ва зудлик билан муаммони енгиллатиш лозим. 2020 йил инвестиция дастури асосида 23та умумтаълим мактаблари қурилиши кўзда тутилмоқда.

Мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак. Тўғри, уч йил олдин боғча қураман деган тадбиркорнинг ўзи йўқ эди. Бугун эса соҳага қизиқиш ортмоқда. Шунга қарамай, МТМларга қамров 37,8 фоиздан 47,6 фоизга кўтарилди, холос. Бу рақам ҳали ҳеч кимни қониқтирмайди, дея таъкидлади, З. Мирзаев.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*