Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Мўйноқ консерва заводи фойдаланишга топширилди !!!
04-01-2020 10:09 0 649 Рейтинг0 Чоп этиш

Мўйноқ консерва заводи фойдаланишга топширилди !!!

Мўйноқ консерва заводи фойдаланишга топширилди !!!

Туманнинг балиқчиликга ихтисослашганлиги ҳисобга олган ҳолда, давлат бюджети ҳисобидан 25 млрд. сўм қийматидаги инвестиция лойиҳаси асосида туман марказида балиқни қайта ишлаш ва консервалаш заводининг қурилиш ишлари жорий йилнинг февраль ойида бошланган эди.

Консерва заводини қуриш учун туман марказидан 0,56 га. ер майдони ажратилиб, заводнинг асосий қисми металл конструкциялар асосида тикланди. Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш линиясини ташкил қилиш учун Россия Федерацияси Калининград шаҳрининг “Рыбтехцентр” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ускуналар олиб келиниб, уларни монтаж қилиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа ишга туширилиши билан, корхонада йилига 3 650 тн балиқ қайта ишланиб, натижада 9 млн. дона балиқ консерваси, 780 тн. балиқ фарши, 400 тн. балиқ филеси ва 200 тн. дудланган балиқ тайёрланади. Заводда 1 000 тн. балиқ маҳсулотларини сақлаш учун vузлатгичли омборхона мавжуд. Шунингдек, лойиҳа ишга туширилиши билан 60 иш ўрни яратилди.

Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун, “Мойнақ Аква саноат” давлат унитар корхонасига тумандаги умумий майдони
60 минг га.дан ортиқ бўлган 9 та сув ҳавзалари бириктирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*