Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда
09-12-2019 10:36 0 498 Рейтинг1 Чоп этиш

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

7 декабрь куни "Пойтахт" бизнес марказида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офиси, Амалиёт бошқармаси ва барча филиаллари раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари учун амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Валютани тартибга солиш ва валюта назорати тўғрисида”ги 28/3-сонли қарори ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги янги таҳрирда қабул қилинган Қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Маълумки, юртимизда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш, аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг унга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, валютани тартибга солиш ва валюта сиёсатини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2019 йилнинг 22 октябрида Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинди.
“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги янги таҳрирда қабул қилинган Қонун ижросига бағишлаб ташкил этилган мазкур семинарда Қонуннинг мазмун моҳияти, уни амалга тадбиқ этишда тижорат банкларининг роли, чет эл валютасида операцияларни амалга оширадиган масъул ходимларнинг молиявий саводхонлик даражасини ошириш масалалари бўйича “Трастбанк”нинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти масъул раҳбар ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Бу эса, валюта тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларини бузиш хавфини камайтиради.

Cеминарда, марказий банки Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Файзуллахўжаев ва марказий банки валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаментлиги бошқармаси ўринбосари Феруз Азимовлар қатнашдилар. Шунингдек, семинар давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мутахассислари томонидан амалиётда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаментининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.
“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

Бу каби семинарларнинг ташкил этилиши банк ходимлари иш самарадорлиги ва сифатини оширишда муҳим ўрин тутади. Семинар иштирокчиларининг фикрига кўра, семинар жуда мазмунли ва фойдали бўлди. Тадбир якунида иштирокчилар семинар ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, бундай семинарлар мунтазам ўтказилиши борасидаги истакларини билдирдилар.
Владислав ФАЗЫЛОВ
nuz.uz мухбири
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*