Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди
02-12-2019 16:05 0 697 Рейтинг1 Чоп этиш

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Тадбиркорлик субъектларини электр энергиясидан фойдаланишда электр энергетика соҳасини тартибга солувчи қонунлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар билан таништириб бориш, ҳақ-ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш “Ўзэнергоинспекция” нинг бугунги кундаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу хақида УзА хабар қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электр энергия таъминоти ва тўловлар назоратида мавжуд муаммоларни бартараф этишда уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Жумладан, бўлим Сирдарё тумани ҳудудидаги “Метал пласт инвест” МЧЖ га қарашли профнастил ишлаб чиқариш цехида электр энергия ҳисоб-китоби бўйича ўрганишлар олиб борди. Натижага кўра, ушбу цехга нисбатан ҳисобланган 236 592 кВт.с. яъни 106 466 400 сўм ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан низом ва қоида талабига зид равишда нотўғри ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги аниқланди.

Энди тадбиркор 2793 кВт.с. электр энергияси учун 1 миллион 256 850 сўм тўлайдиган бўлди. Бу борада амалга оширилган ҳисоб-китоб сабаб тадбиркорлик субъектининг ҳақ-хуқуқлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар