Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қўйлиқ кўприги тўлиқ янгиланади ва атрофи қайиқда сайр қилиш ҳудудига айлантирилади
25-11-2019 16:51 0 370 Рейтинг1 Чоп этиш

Қўйлиқ кўприги тўлиқ янгиланади ва атрофи қайиқда сайр қилиш ҳудудига айлантирилади

Қўйлиқ кўприги тўлиқ янгиланади ва атрофи қайиқда сайр қилиш ҳудудига айлантирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу борадаги ишлар ўтган ҳафта бошланган. Шу муносабат билан кўприкда ҳаракатланиш ҳозир тўхтатилган.

2020 йилга келиб Қўйлик кўприги тўлиқ қайта қурилади ва Чирчиқ дарёсининг беш километрлик қисми қайиқда сайр қилиш ҳудудига айлантирилади Тошкент шахар хокимлиги ижтимоий тармоғи хабарига таяниб Халқ сўзи хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг баҳолашларича, кўприкнинг металл конструкциялари қисман ўз мустаҳкамлигини йўқотган. Аммо асоснинг ўзи яхши аҳволда ва пишиқлиги бўйича ҳатто бошқа кўприклардан устун туради. Бектемир тумани ҳокимлиги қарори билан узунлиги 140 метр ва кенглиги 7 метр бўлган кўприк замонавий қурилмалар ёрдамида таъмирдан чиқарилади. Мутахассислар аллақачон кўприкни реконструкция қилиш ишларини бошлаб юборишган.

Шунингдек, Роҳат кўпригидан Қўйлиқ бозоригача бўлган беш километрлик қисм ажратиляпти. Ҳозирда бу ерда техника ишлаяпти. Уларни мазкур ҳудуд тубини тозалаб, текисламоқда. Ҳокимлик барча ишлар йил охиригача якунланишини ваъда қилган.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари муносабати билан вақтинча сув оқими камайтирилган Чирчиқ дарёси келажакда қайиқлар ҳаракати учун тайёр бўлади. Бунинг учун махсус техника унинг тубини чўкиб қолган чиқиндилардан тозалаяпти.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*