Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига президент ташриф буюрди
20-11-2019 17:08 0 532 Рейтинг1 Чоп этиш

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига президент ташриф буюрди

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига президент ташриф буюрди

Бугун, 20 ноябрь куни маҳаллий корхона ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Маълумки, “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ярмарка доирасида намойиш этилаётган маҳсулотлар билан танишди. Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати, харидоргирлиги, локализация даражаси билан қизиқди. Шунингдек, Президентимиз томонидан маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, импорт бўлаётган деталлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш, бу борада сифатни таъминлаш орқали харидор орттириш зарурлигига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Ташриф мобайнида Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекгидроэнерго” АЖ учун ажратилган махсус ҳудудда Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов билан соҳада олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда тизим ташкилотларининг маҳсулотлари борасида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Таъкидлаш жоизки, иштирокчилар томонидан саноат корхоналарининг эспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, уларнинг сифат ва техник кўрсаткичлари, улгуржи ва чакана нархлари, корхоналарнинг мавжуд қувватлари каби маълумотлар ўрганилмоқда ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси жорий йилнинг 22 ноябрь санасига қадар давом этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

expo
Боглиш маколалар