Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “КООПЕРАЦИЯ” куни: Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди
06-11-2019 13:14 0 641 Рейтинг1 Чоп этиш

“КООПЕРАЦИЯ” куни: Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

“КООПЕРАЦИЯ” куни:  Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

“Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, юқори қўшилган қиймат яратишга йўналтирилган саноат сиёсатини юритишимиз зарур. Мавжуд хомашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ва кўламини кескин кенгайтириш ушбу саноат сиёсатининг негизи бўлиши керак”

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Пойтахтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамкорлигида “Кооперация куни” муносабати билан “Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
“КООПЕРАЦИЯ” куни:  Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Семинарнинг кириш қисмида Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.Хўжаев, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М.Юнусовлар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати олиб борилаётганлиги, ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилгани натижасида соғлом рақобат муҳити, ҳақиқий бозор иқтисодиёти шаклланаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
“КООПЕРАЦИЯ” куни:  Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

Таъкидландики, Ўзбекистон саноатини замон талаблари асосида ривожлантириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турини кенгайтириш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Бошқарув раиси М.Юнусов таъкидлаганидек, бугунги кунда республика бўйича электротехника саноатида 400 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Ўтган давр мобайнида ушбу корхоналар томонидан 7 трлн сўмга тенг бўлган 2 минг хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 40 фоизни ташкил этмоқда.
“КООПЕРАЦИЯ” куни:  Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Шу билан биргаликда тадбирда маҳсулот ишлаб чиқариш учун импортдан олиб келтирилган маҳсулотларни маҳаллий хом-ашё ва ресурсларни ўрганган ҳолда ишлаб чиқариш масалаларига эътибор қаратилди. Ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кескин кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Кўргазмали семинарда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи 30 га яқин корхоналар томонидан 200 дан ортиқ импорт хом-ашё ва бутловчи қисм маҳсулотлари намойиш қилинди. Иштирокчиларга корхоналарнинг кабель-сим, электротехника ва маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва бугунги кунда импорт қилинаётган бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш имкониятлари тақдимоти (презентация) бўлиб ўтди. Унда мазкур бутловчи қисмларни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқариш юзасидан келиб тушган саволларга жавоб берилди ҳамда корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкониятлари кўриб чиқилди. Жумладан, саноат кооперацияси асосида “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ сингари кўплаб корхоналар ўртасида бутловчи қисмларни етказиб бериш юзасидан келишувга эришилди.
“КООПЕРАЦИЯ” куни:  Кўргазмали-семинарида қатор келишувларга эришилди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари, вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг масъул ходимлари, вилоятлардаги эркин иқтисодий зона раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларидан иборат 500 дан ортиқ қатнашчилар ушбу ярмаркада иштирок этди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Валютани янада либераллаштириш лозим

Меҳрга ташна кўнгилларга шодлик улашилди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида Япония тажрибаси

“Трастбанк”: янги таҳрирда қабул қилинган Қонунлар мазмун-моҳияти батафсил ўрганилмоқда

expo
Боглиш маколалар