Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тошкент-Истамбул-Тошкент йўналишида чартер рейс куни аниқланди
21-10-2019 15:32 0 515 Рейтинг1 Чоп этиш

Тошкент-Истамбул-Тошкент йўналишида чартер рейс куни аниқланди

Тошкент-Истамбул-Тошкент йўналишида чартер рейс куни аниқланди

Сал аввалроқ ҳабар берганимиздек «Miran International» меҳмонхонасида Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида очилаётган янги чартер авиарейси тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди.Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, шунингдек, юртимиздаги сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокидаги тадбирда янги йўналиш ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, “Asialuxe Travel” сайёҳлик компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошираяпти. Жумладан, 2019 йилнинг ёз мавсумида компания Тошкент-Томчи-Тошкент йўналишида 11 та чартер рейси муваффақиятли тарзда амалга оширилди.


Истанбулнинг янги аэропорти йўналишида илк авиақатнов йўлга қўйилишига келишилди. “Asialuxe Travel” сайёҳлик компанияси директори маълумот берганидек, 30 октябрдан бошлаб Тошкент-Истамбул-Тошкент йўналишида чартер рейс йўлга қўйилади. Замонавий А320, В757, В767 русумидаги ҳаво кемалари Истанбул шаҳрининг Осиё қисмида жойлашган Сабихи Гёкчен номидаги халқаро аэропортга қўшна бошлайди.

Мазкур рейс йўловчилари учун шаҳар марказигача ва аэропортга қайтиш учун трансфер тақдим этилади. Йўловчиларнинг сўровига кўра, белгиланган меъёрдан ортиб кетган юклар ташилиши учун имконият берилади. Ҳаммасидан кўра, “Asialuxe Travel” сайёҳлик компанияси Туркиядаги машҳур отелларга қулай нархларда турстик пакетларни ташкиллаштириб беришни ҳам таклиф этади.

Ҳозирда хафтасига бир марта амалга ошириладиган авиа қатновни 2020 йил 1 январдан хафтасига икки мартага ошириш кўзда тутилмоқда. Янги чартер рейсида йўловчиларга бир томон учун чипта нархи 260 АҚШ доллари, бориб-қайтиш учун олинган чипта нархлари эса 480 АҚШ доллари этиб белгиланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*