Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди
11-10-2019 10:01 0 2107 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Лойиҳалар, ташаббуслар изчил амалга ошмоқда. Кечаги режалар бугун ҳақиқат.

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида «Olmazor business city» ишбилармонлик маркази лойиҳаси билан танишган эди. Бунинг учун Кичик ҳалқа йўли ва Янги Олмазор кўчаси ўртасида қарийб 24 гектар ер ажратилиб, жорий йил февралда қурилиш ишлари бошланди.

Майдон 6 та лотга бўлинган бўлиб, биринчи ва иккинчи лотларда савдо маркази, офислар ва кўнгилочар масканлар бунёд этилмоқда. Уч, тўрт ва бешинчи лотларда 2 минг 100 хонадонга мўлжалланган 28 та кўп қаватли уй, олтинчи лотда 300 ўринли мактабгача таълим муассасаси ҳамда 500 ўринли мактаб қурилмоқда. Уйларнинг биринчи қаватидан савдо дўконлари ўрин олади. Хонадонларда алоҳида иситиш тизими ўрнатилади. Деворлар етти қатламдан иборатлиги, жумладан базальт толаси билан қоплангани қишда иссиқ, ёзда салқин ҳароратни яхши сақлайди.
Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Давлатимиз раҳбари 9 октябрь куни ушбу мажмуага ташриф буюриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Қурилишда қўлланилаётган инновацион, энергия тежамкор технологияларга алоҳида эътибор қаратди.

- Уйлар сонини кўпайтириш, энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак. Бунинг учун қурилиш материаллари, базальт толаси ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириб, ҳар бир ҳудудга етказиб бериш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бинокорлик ишларининг бориши, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди. Қурилишда маҳаллий материаллардан фойдаланилаётгани, уйлар ҳам тўлиқ юртимизда ишлаб чиқарилган маиший техника ва мебеллар билан жиҳозланиши таъкидланди.

- Қуриш бу биринчи қадам. Асосийси - малакали эксплуатация. Уйларга, одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, муҳандислик ускуналаридан самарали фойдаланиш зарур, - деди давлатимиз раҳбари қурувчи ва мутасаддилар билан суҳбатда.
Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

Шу ерда Олмазор тумани фаоллари билан ҳам мулоқот бўлди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар