Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Янгиланган Lada XRAY Cross AT моделини синовдан ўтказамиз
08-10-2019 10:51 0 2656 Рейтинг1 Чоп этиш

Янгиланган Lada XRAY Cross AT моделини синовдан ўтказамиз

Янгиланган Lada XRAY Cross AT моделини синовдан ўтказамиз

Ўзбекистонда Lada XRAY Cross автомобилининг янгиланган, узоқ кутилган автомат трансмиссия ва янги двигатель ўрнатилган модели сотувга чиқарилди. Сўнгги тўрт йил ичида АвтоВАЗ янги моделлар эвазига ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларида имиж ва сифат жиҳатидан улкан ўзгаришларга эришди. Бироқ мукаммаллик учун замонавий автомат (узатмалар қутиси) етишмай турганди.

Сўнгги чизгилар

XRAY Cross автомобилида Япониянинг Jatco компаниясида ишлаб чиқарилган автомат узатмалар қутиси (CVT) пайдо бўлгунига қадар, харидорларда механик қутидан ўзгасини танлаш имконияти йўқ эди.
Янгиланган Lada XRAY Cross AT моделини синовдан ўтказамиз

XRAY Cross автомат узатмалар қутисининг муҳим хусусияти – икки поғонали планетар редуктор ва вариаторнинг (поғонасиз узатмалар қутисининг) уланишида. Поғонасиз узатмаларни алмашлаб қўшиш эгилувчан пўлат тасма билан уланган икки ёққа сурилувчи шкивлар (ғилдираклар) жуфтлиги ҳисобига амалга оширилади, яъни бошқа узатмага равон, силтанмасдан ўзгаради. Трансмиссия тўлақонли автомат ва вариаторнинг қайсидир маънода гибриди бўлганлиги сабабли, АвтоВАЗ комплектацияда оддийгина қилиб АТ белгисини кўрсатади. Мукаммал автомат узатмалар қутисидан (АКП) фарқли ўлароқ, CVT равонроқ ва жадалроқ (силтаниш ва узилишларсиз) тезланишни таъминлайди, анча тежамли ва шовқинсиздир.

XRAY Cross автомати билан бирга Nissan Tiida, Nissan Qashqai, Nissan Sentra, Nissan Juke, Renault Logan, Renault Kaptur, Renault Arkana каби автомобиллар жиҳозланган, ишончли ва кўпга чидайдиган Nissan HR16DE (H4M) двигатели қайтиб келди. Renault-Nissan H4M-HR16DE двигатели ренолардаги K4M эволюциясидир. Мотор чакки эмас, бензин танламайди, газ тақсимлаш механизми тизимида қўлланилган занжир етарли даражада ишончли бўлиб, унинг тезда чўзилиши ва осилиб қолишидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Газ тақсимлаш фазаларини ўзгартириш тизими мавжуд, фаза айлантиргич киритиш вали устига ўрнатилган, электрон дросселли тўсма қопқоқ қўлланилган.

Ушбу мотор LADA XRAY Cross автомобилида такомиллаштирилган бўлиб, унда тақсимлаш вали ўзгартирилди, ҳар бир цилиндрга энди иккитадан форсунка қўйилади, ёнилғи тежамкорлиги ошди, қувват бирмунча кўпайди, салт айланиш камайди, мотор Евро 5 талабларини бажарадиган бўлди ва бошқа, аҳамияти камроқ ўзгаришлар юз берди.
Янгиланган Lada XRAY Cross AT моделини синовдан ўтказамиз

Автоматнинг ишлашидан олинган таассуротлар

Автомобилни бошқаришдан олинган дастлабки таассуротлар двигателнинг деярли салт айланишдан аъло даражада тортиши ва узатмаларни алмашлаб қўшишнинг ҳаддан ташқари равонлигидн иборат бўлди. Агар секин юрилса ва газ педали оҳиста босилса, узатмаларнинг алмашуви умуман сезилмайди, ҳатто баъзида автомобиль худди битта узатманинг ўзида кетаётгандек туюлиши мумкин.
Янги турдаги трансмиссия узатмаларни қўлда алмашлаб қўшиш дастагига тақлид қилиш функциясига эга бўлиб, бу қувиб ўтиш, тепаликка қараб ҳаракатланиш, тиркамани шатаклаш ва двигатель билан тормозланишни енгиллаштиради ҳамда автомобиль салонида акустик шинамликни оширади.

Янги двигателнинг ўзига хос хусусиятлари

Янги двигатель ва автомат туфайли ҳаракатланаётган автомобиль салони анча осойишта бўлди. Қисман бу CVT автомати созланмалари эвазига эришилган бўлиб, улар натижасида ҳатто 110 км/соат тезликда ҳам мотор бор-йўғи дақиқасига 2000 айланиш тезлигида ишлайди. Қиёслайдиган бўлсак, механик узатмалар қутисига эга эски мотор худди шу тезликда дақиқасига 3000 айланиш тезлигида ишлайди. Бу эса акустик шинамликлан ташқари, ёнилғи тежамкорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Янги мотор ажойиб эластиклик хусусиятига эга. Бу жадал ҳаракатланиш оқимида жуда муҳим бўлиб, трассада ҳам, масалан, 60 км/соатдан 100 км/соатгача тезланишда эски двигателга заррача ютқизмайди. Бу нарса йўлда автомобилнинг амалда ўзини қандай тутиши ҳақида одатда унинг ҳаракатчанлигини баҳолашда қўлланадиган соатига 0 км дан 100 км тезланишдан кўра кўпроқ нарсани билдиради. Чунки тирбанд шаҳар йўлларида ушбу кўрсаткичнинг фойдаси йўқ, трассада эса ҳеч ким тезланиш билан жойидан қўзғалмайди.

Ташқи кўринишда ва салонда нима ўзгарган?

Автомат узатмалар қутиси ўрнатилган XRAY Cross сиртдан механик қутили версиясидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Luxe Prestige топ-версиясида илк бор Apple CarPlay ва Android Auto функциялари билан - анча замонавийроқ медиа тизим пайдо бўлди. Бош суянадиган янги қурилмада янада юқорироқ тиниқлик ва бирйўла икки ёки ундан ортиқ қўл тегишига жавоб қайтариш имконияти (multitouch) бўлган экран ҳамда самаралироқ ўзаро боғланиш микрофони ўрнатилган.

Яна шуниси муҳимки, ўрнатилган вариатор клиренсга таъсир қилмаган: “механика” қўйилган XRAY Cross хэтчбекдаги сингари, худди ўша 215 мм қолган. Ҳаракатланиш режимларини танлаш шайбаси бўлган Ride Select тизими эса вариаторли машиналарда йўқ.

Нарх-наво масаласи?

Айни пайтда Lada XRAY Cross нархи Ўзбекистондаги автосалонларда комплектациясига қараб 138 900 080 сўмдан 159 900 080 сўмга қадар харидорларга таклиф этилмоқда.
Тўлиқ маълумот савдо жойларида.
Автосалонлар рўйхати:
https://telegra.ph/LADA-avtosalonlari-r%D1%9Ejhati-09-27
Расмий сайт: www.lada.uz
Мижозлар учун ягона телефон рақами: +998 71 215-02-30

Реклама ҳуқуқи асосида
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар