Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик
11-09-2019 15:40 0 682 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Бугун 11 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия расмий ҳамда ишбилармон доира вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини тубдан ошириш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумини кўпайтириш мақсадида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва Транскапиталбанк (Россия) ҳамкорлигидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси раҳбарияти, “Транскапиталбанк” (Россия), Санкт-Петербург халқаро товар хомашё биржаси, Россия экспорт маркази раҳбарияти, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари вакиллари, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ҳамда трейдерлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида, “Экспорт йўналишида тузилган биржа битимлари бўйича ҳисоб-китоблари “ЎзРТХБ” АЖ, “Трастбанк” ХАБ ва “Транскапиталбанк” АЖ ҳамкорлигида тузилган лойиҳани амалга оширилиши” мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида 2019 йилнинг 30 майида Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарори билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида икки мамлакат ўртасида маҳсулот экспортини кўпайтириш, биржа савдоси механизмларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда янги маҳсулот бозорини ривожлантириш, миллий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида “Трастбанк”(Ўзбекистон), “Транскапиталбанк (Россия) ва Республика Товар хомашё биржаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари тўғрисида имзоланган Меморандумга кўра, Россия Федерацияси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-сотиқни амалга оширувчи хорижий мижозлар учун банкларнинг ўзаро вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш механизми жорий этилгани қайд этилди.

Хусусан, “Трастбанк” ва “Транскапиталбанк” ўзаро ҳамкорликда алоҳида инфратузилма яратганлиги ҳамда Республика Товар хомашё биржаси учун “Транскапиталбанк”да АҚШ доллари, Евро ва Россия рублида қўшимча вакиллик ҳисобварақлари очилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республикада экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуман давомида Республика Товар хом ашё биржаси ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ўзаро муносабатлари, мижозлар билан ўрнатиладиган алоқалар ва уларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда банк ва мижоз ўртасида ўрнатиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижалари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Мазкур анжуман биржа ва банк вакиллари ҳамда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши, қолаверса экспорт ҳажмини салмоқли ўсишини таъминлашда тадбиркорликни муваффақиятли ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларнинг биржа савдоларидаги иштирокида гаров депозитларини кредитлаши борасидаги муҳим шартларини амалга оширишда яқин мулоқот ўрнатиш учун кенг имконият яратди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

expo
Боглиш маколалар