Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади
07-09-2019 16:22 0 493 Рейтинг0 Чоп этиш

“WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади

“WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбари бошчилигидаги делегация Хитойга сафари давомида дунёнинг етакчи брендларидан ҳисобланган йирик ишлаб чиқариш тармоғига эга “Whirlpool Corporation” компаниясида бўлишди. Компания вакиллари билан олиб борилган мулоқотлар чоғида томонлар Ўзбекистонда маиший техника воситалари ишлаб чиқариш тармоғини янада ривожлантириш, янги истиқболдаги лойиҳалар устида биргаликда ишлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларида ўзаро фикр алмашишди.

“WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади

Ушбу компанияга 1911 йил АҚШда асос солинган бўлиб, асосий фаолияти маиший техника воситалари ишлаб чиқаришдан иборат. У дунёда Хитойнинг Haier компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Бугунги кунда компания 70 дан ортиқ ишлаб чиқариш ва илмий-техник марказларига эга.

Унда 100 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Маҳсулотлар дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларида сотилади.
“Whirlpool” компанияси вакилларига Ўзбекистондаги инвестициявий қулай муҳит, хорижлик инвесторлар учун яратилган имкониятлар, солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги қулай географик жойлашуви ва бошқа масалаларда тўлиқ маълумотлар берилди.

“WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади

“WHIRLPOOL” компанияси ўртасида тажриба алмашувйўлга қўйилади

Компания вакилларида Ўзбекистонга инвестиция киритиш, яқин келажакда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ва ўзаро манфаатли лойиҳалар устида биргаликда ишлаш таклифлари ўртага ташланди. Бундан ташқари, “Whirlpool” компаниясининг малака ошириш марказида ўзбекистонлик маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассис ходимлари малакасини оширишга ҳам келишиб олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*