Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади
05-07-2019 13:46 0 944 Рейтинг1 Чоп этиш

Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Бугунги кунда автомобил саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири саналади. Юртимизда 2018 йил мамлакат ЯИМ даги улуши 6,6 трлн сўмга етди. “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмининг бутун мамлакат саноатидаги ҳиссаси учдан бирига тенг бўлди.

Мамлакатимизда барча илғор ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири “Ўзавтосаноат” АЖ корхонасига медиа-тур иккинчи маротаба ташкил этилиб Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун GM Uzbekistan Асака заводида ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқаришни яққол кўрсата олди.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Маълумки, автомобилларга талаб саноатнинг турли тармоқларида юксак технологик маҳсулотга эҳтиёжини юзага келтиради, меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳисобидан 200 минг инсонни бандлик билан таъминлайди. Бугунги кунда автомобилсозлик саноатида 85 дан зиёд йирик ва ўрта корхоналар ва ташкилотлар жамланган. Айнан бугун компанияда 27 минг нафар киши меҳнат қилади.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

GM Uzbekistan компанияси номи UzAuto Motors дея ўзгартирилгани билан, бу General Motors компаниясининг Ўзбекистонни бутунлай тарк этганини англатмайди. Бу ҳақда UzSangvu, Avtooyna, Uz-Chasys, Uz-Koji, UzDongVon ҳамда UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида компания вакили маълум қилган. GM Uzbekistan 2008 йилда ташкил топган бўлиб, 10 йилдан зиёд вақт мобайнида «Ўзавтосаноат» ва АҚШнинг General Motors компанияси қўшма корхонаси сифатида фаолият олиб борди. Шу пайтгача конвейер усулида ишлаб чиқарилган автомобиллар ичида шубҳасиз «Nexia» моделининг дастлабки нусхалари туради. Бундай автомобиллардан 1 060 715 дона ишлаб чиқарилган.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Асака шаҳридаги автомобилъ заводи фаолияти бошлангандан буён, “GM Uzbekistan” АЖ томонидан 3 155 650 та автомобилъ ишлаб чиқарилди. Бунда ишлаб чиқариш бошлангандан бери ички бозорда компания 2, 15 млн дан зиёд автомобилъ (68% дан кўп) сотган.
SUV тоифадаги машиналар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади, бундан ташқари, йирик тугунли йиғиш — SKD орқали Тошкентда йиғиладиган Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse автомобилларининг ҳам йил сўнгига қадар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов президент танқиди масаласида изоҳ берган, Ражабовнинг айтишича, бюджет тоифасидаги тўлиқ йиғиладиган автомобиллар моделлари қаторида ўзгариш бўлади. «Кобальт» ўрнига янги модель ишлаб чиқарилади ва у шу йил охиригача тақдим этилади., лекин янги автомобилънинг дизайнини ва номи ҳозирча сир тутилишини билдирди.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Компания бош директори ва Узавтосаноат бошқарма бошлиғи Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Жаҳонда электромобиллар сонининг тобора ўсиб бораётгани тенденцияси кўзга ташланаётганини қайд этар экан, Рустам Ражабов электромобиллар бозорининг 60 фоизи Хитой ҳиссасига, қолган қисми бошқа давлатларга тўғри келишини таъкидлаган. Электромобиллар ишлаб чиқаришда рентабелликка эришишда дастлаб аккумуляторлар таннархининг пасайиши асосий масала ҳисобланади. Агар шунга эришилса, бундай автомобилларни Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади. Лекин ривожланган давлатлардаги технологиялар ҳам ҳозирча электромобиллар учун аккумуляторлар таннархини арзонлаштириш имконини бермаяпти.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари томонидан бутун дунёдаги шериклар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жанубий Корея, Бразилия, АҚШ ва қатор Европа ҳамда Осиё мамлакатлари. Маҳалийлаштириш доирасида 200 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Асака заводи конвейерига 5 трлн сўмдан кўпроқ миқдорда бутловчи қисмлар етказиб берадилар. Эксклюзив буюртма қилинадиган автомобиллар учун GK2 — жилосиз қора рангдан фойдаланилади. Шунингдек, GBO — ҳўл асфальтрангнинг янги жилоси, GAN — тўқ феруза ранг, GD8 — қора туслардан ҳам фойдаланилади. Янги ранглар сентябрь ойи охиридан бошлаб автомобилларга сепилади ва тўртинчи чоракдан бошлаб мижозларга етказилади. Алоҳида таъкидланишича, ушбу ранглар GM компанияси билан алоқадор заводлар ичида фақат Ўзбекистонда жорий этилмоқда.

Ишлаб чиқаришни оптимизация бўйича режали ишлар натижасида маҳсулот таннарҳини барқарор тушиб боришига эришилди. Шу тариқа 2018 йилда таннарх 1,2 трлн сўмдан кўпроққа туширилди. Бу чоралар нархлар, инфляцияга, электр энергияси ва ёқилғи нархларининг ошиши, миллий валюта девалъвациясига қарамай олдинги даражада қолдириш, шунингдек доимий асосда ҳаридорларга чегирмалар ва фоизсиз тўлов муддатини узайтиришлар бериш имконини яратди.“GM Uzbekistan” нинг Асака автомобилъ заводи ишлаб чиқариш жараёнларига сифат интеграциясининг учинчи босқичи BIQ III (Built-In Quality) ни қўлга киритди.
Яқин вақтда UzAuto Motors заводидаги ўз автомобилингиз иш жараёнини ўзингиз кузатиш имконияти пайдо бўлади

Шунингдек 2018 йилда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 220 667 тани ташкил қилди. 2019 йилда компания ишлаб чиқариш ҳажмини 250 мингтага етказишни режалаштирган. Бу ҳажм компанияга маҳалийлаштириш даражасини ўстириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини беради.

Компания вакилларининг маълум қилишича, исталган фуқаро заводга ташриф буюриб, автомобиллар қандай йиғилишини кузатиши мумкин. Бу амалиёт - очиқ эшиклар амалиёти яқин вақт ичида йўлга қўйилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар