Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Тадбиркорлар нега “Корзинка” савдо дўконларидан норози бўлмоқда?
04-07-2019 15:50 0 677 Рейтинг1 Чоп этиш

Тадбиркорлар нега “Корзинка” савдо дўконларидан норози бўлмоқда?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда маҳаллий тадбиркорлар “Корзинка” ва “Макро” дўконларидан норозиликларини билдирдилар.


Тадбиркорлар нега “Корзинка” савдо дўконларидан норози бўлмоқда?

Улар, “Корзинка”га топширган маҳсулотларининг пулини 30 кундан 60 кунгача насияга топширишларини айтадилар.
Шу ўринда мазкур дўконда хорижий маҳсулотлар ҳам сотилади. Зафар Ҳошимов ҳам хориждан маҳсулот олиб кирувчи (дистрибьютор) сифатида импорт маҳсулотлари олиб киради ва уларга аввалдан 100 фоиз маҳсулот пули тўлаб берилиши айтилади.

Нима учун маҳаллий тадбиркорлардан насияга, хориждан эса нақд пул тўлаш эвазига дўкон пештахталари тўлдирилмоқда? Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экспортчи ва улар давлатга хорижий валюта олиб киради. Хориждан маҳсулот олиб кирувчилар эса хорижий валютани ташқарига олиб чиқиб кетувчилардир. Бюджетга валюта олиб кирувчиларни қўллаб-қувватлаш ўринли эмасми?

Мазкур масала юзасидан “Korzinka” бренди асосчиси Зафар Ҳошимовнинг айтишича, ҳозиргача тадбиркорлар билан маҳсулот пулини 60 кун ичида тўлаб бериш бўйича судгача борувчи муаммолар бўлмаган.

Зафар Ҳошимов хориждан олиб келаётган импорт маҳсулотларни ҳам 90 кунгача насия асосида олиб келишини таъкидлади. Тадбиркорнинг далолат беришича, “Корзинка” дўконларининг 70 фоиз маҳсулотлари маҳаллий маҳсулотлар улушига тўғри келади.

“Корзинка” дўконлари ҳозирда Тошкентда 30 та, вилоятларда 14 та бўлиб, улар маҳаллий тадбиркорлар учун ўз маҳсулотини халққа тақдим этишдаги қулай воситалардан.

Дўконларда маҳсулот нархини 100 фоиз тўлаб берилиши тадбиркорларга катта ёрдам бўлади. Зафар Ҳошимов хориждан ҳам маҳсулотларни насияга олиб келишини таъкидлаган бўлса-да, бир қанча дистрибьюторларнинг далолат беришича, хориждан насия эвазига маҳсулот олиб кириш имконсиз ва бу худди эртакка ўхшайди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур масалага Пресс-клубнинг солиқ ислоҳотларига бағишланган сессиясида аниқлик киритилди.

А.СОДИҚОВА, ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими Бу жараён бугун оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар