Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон бозорларида мол гўштининг нархлари 28 минг сўмдан 41 минг сўмгачами?
25-06-2019 10:15 0 447 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон бозорларида мол гўштининг нархлари 28 минг сўмдан 41 минг сўмгачами?

Ўзбекистон бозорларида мол гўштининг нархлари 28 минг сўмдан 41 минг сўмгачами?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 23 июнь ҳолатидаги нархлари:

Мол гўшти
28 000 сўмдан – 41 000 сўмгача


Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Навоий шаҳри “Саҳоват” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимизнинг “Фарҳод” бозорларида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Хоразмнинг Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 34 000 – 41 000 сўм.

Қўй гўшти
28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача


Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимизнинг “Фарход” бозорида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада Андижоннинг Янги шаҳар бозори ҳамда пойтахтимизнинг “Миробод”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорларида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 30 000 дан 42 000 сўмгача.

Товуқ гўшти
10 000 сўмдан – 21 000 сўмгача


Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 10 000 сўмдан – 13 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 21 000 сўм.

Гуруч
3 500 сўмдан – 14 000 сўмгача


Энг арзон нарх Сурхондарёнинг Термиз шаҳар деҳқон бозорида қайд этилган – 3 000 – 14 000 сўм.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорид ҳамда Тошкентнинг “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 5 500 – 14 000 сўм.

Ўсимлик ёғи
8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача


Энг арзон ўсимлик ёғи Фарғона шаҳри Марказий деҳқон бозори ва пойтахтимизнинг “Фарход” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкент шаҳри "Миробод" деҳқон бозорида қайд этилган – 10 000 дан 12 500 сўмгача.

Ун
2 200 сўмдан – 4 900 сўмгача


Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарход” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Тошкентдаги “Миробод”, “Чорсу”, “Қўйлиқ”, “Фарход” ҳамда Фарғона Марказий шаҳар деҳқон бозорида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозори, Хоразм Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда пойтахтимизнинг “Фарҳод” ва “Юнусобод” деҳқон бозорида кузатилди – 3 500 сўмгача.

Шакар
4 300 сўмдан – 6 000 сўмгача


Энг арзон нарх Тошкент шаҳрининг “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000сўм.

Тухум
350 сўмдан – 650 сўмгача


Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухум учун энг арзон нарх Тошкентнинг “Юнусобод” деҳқон бозорида кузатилди 350 - 600 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

1 дона тухум учун энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Самарқанд шаҳри “Сиёб” бозори ва пойтахтимизнинг “Миробод” ва “Фарҳод” деҳқон бозорларида қайд этилди — 400 - 650 сўм.

Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача


Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозори, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар марказий деҳқон бозори, пойтахтдаги “Чорсу” ва Фарғона Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги “Миробод” ва “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.

Помидор
1 500 сўмдан – 5 000 сўмгача


Энг арзон нарх Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозори, Фарғона Марказий деҳқон бозори ва Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида кузатилди – 1 500 сўмдан – 11 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги “Чорсу”даги деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 сўмгача сотилмоқда.

Хўжалик совуни
800 сўмдан – 3500 сўмгача


Энг арзон нарх Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозори, Сурхондарёнинг Термиз шаҳар деҳқон бозори, Фарғона Марказий деҳқон бозори, Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Бухоро шаҳри Марказий деҳқон бозори, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида қайд этилди – 1 500 – 3 500 сўм.

Эслатма: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мазкур нархларни юртимиз бозорларида қайд этган.

ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими Бу жараён бугун оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди

Тошкент вилоятида асосий йўл транспорт ҳодисаларини бошқа вилоят вакиллари содир этмоқда

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув

expo
Боглиш маколалар