Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.
21-06-2019 09:41 0 537 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

“Ўзстандарт” агентлиги 1994 йилдан бери ISO нинг тўла ҳуқуқли аъзосидир. ISOнинг марказий котибиати Швецариянинг Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, ISO фаолияти даврида 22 мингдан ортиқ стандартларни қабул қилган. Стандартларни яратиш дастури ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, атроф-муҳит, информацион технологиялари каби соҳаларни ўз ичига олади.

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.


ISO стандартларни яратиш тизими 3 мингдан ортиқ техник органлар, шунингдек 300 дан ортиқ техник комитетлардан иборат. Юртимиздан ISO техник қўмитасига аъзо қўмиталар сони 10 та.
Ушбу ташкилотга аъзо бўлиш ва стандартлардан фойдаланиш халқаро миқёсдаги савдо алмашинувида ва ўзаро ёрдамни енгиллаштириш учун дунё кўламида стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш, ақлий, илмий, техникавий ва иқтисодий фаолиятлар соҳасида ҳамдўстликни ривожлантириш имконини беради.

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

Ташкилотни яратишда ва унинг номини танлашда барча тилларда бир хил номдаги исмнинг қисқартирилишига эҳтиёж бор эди. Бунинг учун юнонча “исос” сўзидан фойдаланишга қарор қилинди, шунинг учун Халқаро стандартлаштириш ташкилоти дунёнинг барча тилларида “исо” деган қисқа номга эга. Юнонча “исос” тенглик деган маънони англатади.
ИСО ўз вазифаларини қуйидагича белгилайди: халқаро товар ва хизматлар алмашинувини таъминлаш, шунингдек, интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни таъминлаш мақсадида дунёда стандартлаштириш ва унга боғлиқ фаолиятни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Жорий йилнинг 18-20 июн кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси ва ISO ташкилоти ҳамкорлигида ИСО стандартларидан фойдаланиш, уларни тарқатиш ва маркетинг стратегияси бўйича халқаро тренинг семинар ташкил этилади. Тадбирда стандартлаштириш соҳасида фаолият юритаётган 15 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этишади.

Тадбирда сўз оладиган Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) экспертлари Кэти Бёрд ва Томас Тарун мамлакатимизда стандартлаштириш соҳасини кенг ривожлантириш, мавжуд ISO техник қўмиталарида стандартларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш, ISO халқаро стандартларни жорий этиш орқали ички бозорни сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш, халқаро стандартларни жорий этиш асосида соҳаларга хорижий инвестициялар киритиш масалаларига атрофлича тўхталиб ўтади ва шу билан бирга тадбирда иштирок этадиган вазирлик ва идоралар иштирокчиларнинг барча қизиқтирган саволларига тўғридан тўғри жавоб берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Куни кеча Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Ўзбекистон фуқароси Чехиядаги сиҳатгоҳда вафот этди

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

expo
Боглиш маколалар