Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши иншоотидан... ишлари авжида
27-05-2019 14:35 0 1256 Рейтинг1 Чоп этиш

Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши иншоотидан... ишлари авжида

Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, ОАВ ходимлари билан биргаликда янги бунёд этилаётган гидроэлектростанциядаги қурилиш жараёнлари билан танишишга имконият яратди. Бустонлиқ туманида тоғлар бағридаги янги иншоот майдонида қурилиш авжига чиққан. Вахта усулида уч сменада 3000 одам иш билан таъминланган. Қурилишда 280 та техника воситалари, жумладан, 45 тонна юк ташишга мўлжалланган 40 та улкан «БелАЗ»лардан фойдаланилмоқда. Бугунга кунга қадар 1800 метрлик туннелнинг 1700 метри қазиб бўлинган.

Бугунги кунда Гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатидан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосида корхоналар ва аҳолининг элетр энергияга бўлган яхтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида 2017 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси президентининг ПФ-5044-сонли фармонига асосан “Ўзбекгидроэнергио” акциядорлик жамияти ташкил этилди.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чоралар Дастури асосида мамлакатимизда 42 та янги ГЭС қурилиши ҳамда ҳозир мавжуд 32 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирилган. Ана шундай ГЭС лардан бири Бустонлиқ туманининг “Курдухтар” қишлоғидан оқиб ўтувчи Пском дарёси устида барпо этилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керак, Пском дарёси Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган дарёларнинг энг йириги ҳисобланади. Пском дарёси Ойкаинг ва Майдонтол ирмоқларининг қўшилишидан ҳосил бўлган йирик дарё бўлиб, у тўлиғича республикамиз ҳудудида жойлашган.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Дарёнинг юқори қисмида мамлакатимиздаги энг йирик “Чорбоғ” ГЭС барпо этилган. Айни пайтда эса “Пском” ГЭСнинг қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бундан хулоса қиладиган бўлсак, Пском дарёси битмас-туганмас энергия манбаига эга эканлиги ойдинлашади.

Бугунги кунда ГЭС худудида 60 та турар жой биноси, икки та болалар учун боғча, маиший хизмат кўрсатувчи дўконлари қуриш ишлари бошлаб юборилган. Кейинчалик ГЭСда фаолият юритувчи ишчи-ходимларни яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ҳозирдан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Пурвиқор тоғлар бағрида барпо этилаётган янги иншоот майдонида қурилиш ишлари авжида. Ушбу лойиҳанинг бош пудратчиси – “To`palang HPD water constuctions” МЧЖ бўлиб, бу ерда иш жараёни вахта усулида уч сменада ташкил этилган. Журналистларни “To`palang HPD water constuctions” МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Амонулла Шукуров кутиб олди.

- “Пском” ГЭСнинг қурилиш ишлари 2017 йилнинг сентябрь ойида бошланган. Бугунга қадар тоғ остидан ўтказиладиган 1 800 метрлик ер ости йўли, яъни туннелнинг асосий қисми қазиб бўлинди, фақат 100 метр жойда бурғулаш ишлари ҳали давом этмоқда. Туннел битганидан кейин дарё тўсилиб, 195 метр баландликдаги тўғон қурилади. Унинг узунлиги эса чап қирғоқдан ўнг қирғоққача бир километрни ташкил қилади. Тўғоннинг сув сиғими эса 500 миллион метр куб бўлиб, бу ерда барпо этиладиган ГЭС 404 мегаватт (МВт) қувватга эга бўлади, - деди биз билан суҳбатда Амонулла Шукуров.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Таъкидлаш керак, ГЭС атрофида 24 километрлик йўл қуриб битказилди. Хозиргача асфальт ётқизилмаган, аммо асосийси транспортлар бемалол ҳаракатланиши етарлича шароитлар яратилган. Пскем дарёсининг энг юқори қисмида Ўзбекистон энг йирик Чорбоғ ГЭС станцияси барпо этилган. Унинг қуввати 620,5 МВт, йиллик элетр энергияишлаб чиқариш қуввати эса 2 млрд кВт соатни ташкил қилади. Оқимнинг пастки қисмида яъни чирчиқ дарёсининг каналлари, Чирчиқ-Бўзсув сув энергетикаси қисмларида 17 турдаги ҳар-хил қувватга эга бўлган ГЭС мавжуд бўлиб, бу ГЭСларда сув ресурсларидан самарали фойдаланилади. Чирчиқ дарёси ҳавзасида ва Чирчиқ дарёси оқими бўйлаб бир нечта ГЭС қуриш режалаштирилган. Шулардан бири Пском ГЭС ҳисобланади. Пскем ГЭС йирик объектлардан бири бўлиши кутилмоқда.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Пском сув омбори тўла ҳажмда 520,8 млн М ташкил қилиб, ундан олинадиган самарали сув куби эса 486,5 млн М ташкил этади. Пском дарёсида ушбу гидроэлетростанцияси қурилиши мамлакатимизда ёқилғи энергетик ресурларни сақлаб қолишни таъминлайди. Бу билан 250 млн.м табиий газ ва 900 минг тонна ангрен кўмирини тежаб қолиш мумкин.

Пском ГЭС қурилиши натижасида шу худудда яшовчи аҳолининг турмуш шароитининг ижтимоий-иқтисодий ўсишига туртки бўлади.Ҳозирда мазкур йирик ГЭС да қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Бетон ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган турли хилдаги тош маҳсулотлари учун ГЭС ҳудудида янги маҳаллий тоғ жинсларини қайта тайёрлаш йўли билан шағал ишлаб чиқарувчи кичик махсус кўчма зхавод ҳам барпо этилди. ГЭС да қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчилар ётоқхоналар қурилиб, тўлиқ замонавий шарт-шароитлар яратиб берилган.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи вақтида”Тўпаланг” сув омборига амалга оширган ташрифида берилган топшириқларга асосан, Пском дарёсидаги Пском ГЭС қурилиши доирасида унинг моделини ишлаб чиқишни таъминлаш мақсадида жамият тизим ташкилоти бўлган “Гидропроект” АЖ томонидан изчиллик билан лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Пскем ГЭС да олиб брилаётган ишларни назорат қилиш мақсадида “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви раиси Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович томонидан мунтазам мониторинг ишлари ташкил этилган. Мазкур гидроэлетростанцияларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида мутасадди раҳбарларга қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида сифатли топшириш вазифаси юклатилган.
Пском дарёси устида янги ГЭС қурилиши  иншоотидан... ишлари авжида

Ушбу ГЭС ни ишга туширилиши натижасида экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда Тошкент вилояти халқ хўжалиги, саноат корхоналари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қопланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкентда 360 нафар аҳолига янги хонадон калитлари топширилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Адлия вазирлиги раддия берди: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

expo
Боглиш маколалар