Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди
20-05-2019 09:52 0 2497 Рейтинг0 Чоп этиш

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Жорий йилни 16 май куни Тошкентда ҳар йили ташкил этиб келинадиган USENET 2019 интернет-конференцияси ўтказилди. У маркетинг, реклама ва IT соҳалари вакилларини бир жойда жамлади. Унда 1XBET букмекерлик компанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Маъруза давомида 1XBET Kazakhstan вакили Дина Таипова букмекерлик бизнеси қонун билан рухсат этилган ва меъёраштириладиган Қозоғистондаги тажрибаси ҳақида гапириб берди.

Қозоғистон Республикасида қиморхоналар 1990 йиллар бошидаёқ амалда барча аҳоли манзилгохларида пайдо бўла бошлади. Қиморхоналар сонининг назоратсиз ўсиб бориши давлат ва оддий аҳоли ўртасида безовталикни келтириб чиқарди. Негаки, ўйин автоматлари ва ноқонуний букмекерлик залларига секин-аста кириб бориш ҳатто болаларга ҳам қиморхоналарга осонгина кириш имконини берди. Бу бозор тартибсиз ва назоратдан ташқарида эди.

Вазиятни тартибга солиш учун 2007 йилда Қозоғистонда «Казино ва ўйин автоматлари заллари учун қиморхона ҳудудлари тўғрисида» қонун қабил қилинган. Шу даврдан бошлаб Қозоғистон Республикасида пул тикишнинг лицензияланган ва муваффақиятли ривожланиши бошланди.
1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Букмекерлик фаолиятининг қонунийлаштирилиши кўплаб соҳаларга ижобий таъсир кўрсатди:

• Бу миллий спортнинг ривожланиши учун кучли туртки бўлди. Чунки букмекерлик компаниялари минтақада спорт маданиятининг янада юксалишига хизмат қиладиган Қозоғистон Футбол Федерацияси, профессионал футбол клублари, хоккей чемрионатлари ҳамда клублари, кураш ва ММА чемпионатлари, спорт тадбирлари тўлиқ транслациясининг асосий ҳомиялари саналади.

• Ишсизликнинг қисқариши. Бугунги кунда Қозоғистон Республикасида 20 000 дан ортиқ киши букмекерлик соҳасида фаолият юритади. Ҳар куни мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун қўшимча маблағ билан таъминлайдиган янги иш ўринлари яратилади, харид қуввати ортади, иш жойларига тушадиган юк камаяди.

• Букмекерлардан давлат ғазнасига келиб тушадиган солиқ тўловларининг сезиларли даражада ортиши. Масалан, ўтган йили давлат бюджетига букмекерлик фаолияти солиқларидан 60 миллион доллардан ортиқ маблағ келиб тушган. Ушбу фаолият тури қонунийлаштирилишидан аввал эса ўйин автоматларида фиксал хотира бўлмаган ва аксарият букмекерлик идора, казинолари ярим қонуний равишда фаолият юритиб келган.

• Пул маблағлари четга чиқиб кетишининг камайиши. Чунки қозоғистонликлар маҳаллий букмекерлар билан гаров бойлайдилар. Улар эса, ўз навбатида, солиқлар ҳисобига мамлакат бюджетини тўлдиришади.

Қозоғистонлик букмекерларнинг катта қисми бутун жаҳонда қабул қилинган масъулиятли ўйин сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Улар пул тикувчиларнинг ўйинга бўлган онгли муносабатини ҳамда онгли равишда пул тикиш қоидаларига амал қилиниши устидан букмекерлик идораси тегишли назорати ўрнатилишини назарда тутади. 1XBET иштирокчиларнинг қонуний ўйинда қатнашиши учун уларнинг белгиланган ёшга тўлган бўлишига (Қозоғистон Республикаси қонунчилигига кўра 21 ёш) алоҳида эътибор қаратади. Пул тикишга оид барча реклама ва маркетинг компаниялари фақатгина вояга етганлар учун мўлжалланган. Балоғат ёшига етмаганларнинг ўйинда иштирок этиши компания принципларига, шунингдек, унинг ходимлари шахсий эътиқодларига ҳам мутлақо зид.

Агар компания ўйин иштирокчи учун кўнгилочар машғулот бўлмай қолгани ҳамда унинг турмушини қийинлаштириб юбораётганини аниқласа, унга ёрдам бериш учун барча зарур чораларни кўришга тайёр. Ахир, спорт ўйинларига пул тикиш бу – тезроқ бойиб кетишга уриниш эмас, балки билимдонлар учун интеллектуал ўйиндир.

Букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришнинг яна бир афзаллиги шундаки, масъулиятли пул тикиш қоидаларига амал қилинишини назоратга олиш фақатгина мазкур фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниши шарти билангина амалга ошиши мумкин.

Ҳисобот ташкилотчилари умид қиладики, букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришнинг Қозоғистон тажрибаси Ўзбекистон учун яхши намуна бўлиб хизмат қилади ва минтақадаги ставкалар бозорини тартибга солишга ёрдам беради.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар