Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Асака банк” кредит ажратиш шартларини соддалаштириш ишларини йўлга қўймоқда
13-05-2019 15:06 0 673 Рейтинг1 Чоп этиш

“Асака банк” кредит ажратиш шартларини соддалаштириш ишларини йўлга қўймоқда

 “Асака банк” кредит ажратиш шартларини соддалаштириш ишларини йўлга қўймоқда

“Асака” банк томонидан ҳам ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан таққослаганда, жорий йил 1-чорагида ўсиш 10,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Шу муносабат билан Бугун “Асака банк” АТБ раҳбарияти иштирокида “Кредит ажратиш шартларини соддалаштириш, кредитларнинг қайтмаслик рискини суғурта хизматлари орқали кафолатлаш имкониятлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бугунги кунда, мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, ички истеъмол бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари ташкил қилиб, бандлик масаласини ҳал этиш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тобора муҳим ўрин эгалламоқда.Шу боис ҳам мамлакатимизда мазкур соҳани жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳукуматимиз ва шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

 “Асака банк” кредит ажратиш шартларини соддалаштириш ишларини йўлга қўймоқда

Натижада, тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин кўпайиб, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши муттасил ошмоқда. Тадбиркорларга яратилаётган қулай шароитлар ва имтиёзлар натижасида республикамиз иқтисодиётида тадбиркорлик субъектларининг улуши кўпайиб бормоқда.

Иқтисодиётимизнинг таянч соҳасига айланган кичик бизнеснинг янада тараққий эттириш, иш билан банд бўлмаган аҳоли қатламини тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларни бандлигини таъминлаш масаласи бошқа мутасадди ташкилотлар билан бир қаторда, банк - молия тизими зиммасига ҳам юксак масъулият ва вазифаларни юклайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жорий йилнинг
1-чораги мобайнида ажратилган кредитларнинг қарийб 51 фоизи саноат соҳасига, 27,8 фоизидан ортиғи қишлоқ хўжалиги соҳасига, 1,5 фоизи савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 4,4 фоизи қурилиш соҳасига, 4,4 фоизи маиший хизмат кўрсатиш соҳасига ва 10,8 фоизидан ортиғи эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилди.

Шунингдек, жисмоний шахсларга соддалаштирилган шартларда кредит ажратилишини таъминлаш мақсадида, “Асака” банк томонидан “SILVER”, “GOLD” ва “VIP” кредит карталари ва нақд пул шаклидаги микроқарзлар таъсис этилган, ҳамда кундан-кунга оммалашиб бормоқда. Жорий йил бошидан буён “Асака” банк томонидан 5 757 дона кредит карталари бўйича жами 45,0 млрд. сўм ажратилди.
Таъкидлаш жоиз, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, “Асака” банк томонидан кредитларни қайтмаслик хатарини суғурталаган ҳолда молиялаштириш ҳажми ошиб бормоқда, ҳамда жорий йил бошидан буён ўсиш 63,7 фоизни ташкил қилди.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар