Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Уйма-уй юриб кредит тарқатиш. Арзоннинг шўрваси татийдими?
06-05-2019 16:22 0 841 Рейтинг0 Чоп этиш

Уйма-уй юриб кредит тарқатиш. Арзоннинг шўрваси татийдими?

Уйма-уй юриб кредит тарқатиш. Арзоннинг шўрваси татийдими?

Масаланинг яна бир муаммоли томони – “арзон” кредитлар аслида иқтисодиёт учун, солиқ тўловчилар учун анча қимматга тушишидир.

Келинг, бу ҳақда экспертнинг фикрига қулоқ тутайлик, Гарвард илмий тадқиқотчиси Ботир Қобилов имтиёзли кредитлар салмоғи ўсишидан хавотирда эканлигини айтади. Бу хақида ишбилармон.уз ижтимоий телеграм каналида ушбу мулохаза чоп этилди.

“Кредитлашдаги бундай ўсиш хавотирга солмоқда. Айниқса, янги кредитларнинг қарийб 60 фоизи ҳукумат қарори билан ажратилган ва бюджет манбаларидан молиялаштирилганда. Ва энг муҳими, қўшимча кредитларнинг ярмидан кўпи имтиёзли шартларда ажратилган экан. Бошқача айтганда, мамлакатда кредитларнинг деярли учдан бири имтиёзли кредитлар экан”.

Ҳамманинг кўзига чиройли кўринадиган “арзон” кредитлар ортида қандай зарар яширин?

Имтиёзли кредитлар:

- Бозор тамойилларига зид равишда ажратилади;
- Марказий банкнинг инфляцияни назорат қилиш ва умуман пул-кредит сиёсатини олиб бориш қобилиятини пасайтиради;
- Банкларнинг самарадорлигини пасайтиради;
- Иқтисодиётда капиталнинг оқилона тақсимланишига олиб келмайди

Ўзингиз ўйлаб кўринг: Йиллик инфляция 20% бўлиб турган бир пайтда йиллик 8%лик кредит ажратиш – бу ўз зарарига ишлаш дегани эмасми?

Банк берган 100 сўми бир йилдан кейин 108 сўм бўлиб келади. Яхшими? Лекин, 20%лик инфляцияни айириб ташласангиз, бу амалда 88 сўм дегани. Яъни, банк ҳар юз сўмидан 12 сўм зарар кўради.

Бу ҳали ҳамма кредитлар вақтида (ва умуман) қайтарилганида! Лекин ҳамма кредит олувчилар ҳам бирдек масъулиятли ва ишбилармон эмас.

Балки, “бу маблағлар бюджетдан ажратилади-ку, банк фақат хизмат ҳақини олади”, дерсиз?

Унда савол туғилади: бюджет пуллари қаердан? Сизу биз тўлаган солиқлардан.
Яъни, бизнинг пулларимиз. Энди тасаввур қилинг – сизнинг ҳамёнингиздан дуч келган одамга пул тарқатиляпти. Ҳар 100 сўм 88 сўм бўлиб қайтяпти. Сиз бунга кўнармидингиз? Менимча, йўқ.

Тўғри, бу ерда янги ишлаб чиқаришлар, иқтисодий муносабатлар орқали умумий иқтисодий фойда кўриш эҳтимоли ҳам бор. Аммо, кредит қайтарилмаслиги хатари юқори бўлиб турганда бу позитив жиҳат қанчалик ўзини оқлайди?

...Эшик тақиллаяпти, чиқайчи, банк ходимлари келдиёв!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди

Козим Тўлаганов: Давлат дастури асосида қурилаётган уйларнинг нархини бундан ортиқ арзонлаштириб бўлмайди

Ҳалқаро Стандартлаштириш Ташкилоти – ISO га 1947-йил асос солинган.

expo
Боглиш маколалар