Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзстандарт агентлигида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлаётган катта эътибор қандай?
09-04-2019 13:33 0 819 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзстандарт агентлигида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлаётган катта эътибор қандай?

Ўзстандарт агентлигида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлаётган катта эътибор қандай?

“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорининг 2-иловаси “2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури” ижросини таъминлаш, ҳамда хозирги кунда қабул қилинган техник регламентларни мазмун ва моҳиятини тушунтириш борасида тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли ишлар бажарилмоқда.

Мамлакатлар ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, халқаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда хавфсиз ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хозирги кунда жами 40 та техник регламент қабул қилинган, шулардан 10 та техник регламент озиқ-овқат соҳасига таалуқлидир.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, ички бозорни сифатсиз озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари, Европа ва Божхона иттифоқи, ҳамда МДХ давлатлари регламентлари нормалари ва ҳалқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг натижасида Техник регламентлар асосида расмийлаштирилган синов баённомалари чет давлатларда тан олиниши, ҳамда сифатсиз маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфини назорат қилиш тартиби ўрнатилади.
Агентлик лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича халқаро молия институтлари маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда, жумладан:

“Республикада мева сабзавотчилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Ўзстандарт” агентлигига Жаҳон банкидан 20,3 млн.доллар имтиёзли кредит ажратилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3790-сонли Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан, “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги 8 та ҳудудда ва 2 та Тошкент шаҳрида жами 10 та марказлар қошидаги синов лабораторияларида янги озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини синаш бўйича замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган синов лабораториялар ташкил этилиши белгиланган. Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлиги билан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан йўл ҳаритаси ишлаб чиқилиб, 2020 йилга қадар ускуналарни ҳарид қилиш режалаштирилган.
Ундан ташқари, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораториясига Кореянинг KOICA дастури орқали гранд хисобига замонавий 3 дона синов ускуналари ўзлаштирилди. Ушбу ускуналар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлик кўрсаткичлари аниқланиши йўлга қўйилди.

Айтиш лозимки, 2018 йил сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148.8 млрд. сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар тегишли меъёрий хужжатларга номувофиқ деб топилди. Булардан 5,0 млрд. сўм қиймати озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўғри келади. Номувофиқ деб топилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Қозоғистон, Грузия, Покистон, Туркия ва Россия давлатларидан импорт қилинган. Ҳозирги кунга қадар Агентлик тизимидаги 12 та синов лабораториялар халқаро даражада халқаро ташкилотларнинг аккредитлаш органлари томонидан аккредитациядан ўтказилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар