Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Иқтидорли ёшларнинг илмий интилишларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
15-03-2019 16:33 0 517 Рейтинг1 Чоп этиш

Иқтидорли ёшларнинг илмий интилишларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Иқтидорли ёшларнинг илмий интилишларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар ўқувчиларидан давлат мукофотлари соҳиблари ва фан олимпиадалари ғолибларини “Ёш билимдонлар клубига”;

олий таълим муассасалари талабаларидан давлат мукофотлари лауреатлари, давлат стипендиялари совриндорлари ҳамда фан олимпиадалари ғолибларини “Бўлажак олимлар клубига”;

40 ёшгача бўлган илмий даража эгаларини “Бўлажак академиклар клуби”га аъзоликка қабул қилган ҳолда, уларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган мақсадли тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилади.

Ёшлар академияси доирасида ўзининг фаоллиги, эришган ютуқлари салмоғи, иқтидори, илмий салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган, илмий тадқиқотлар олиб боришга иштиёқи баланд ёшларни муносиб тақдирлаш учун “Ёш эрудит”, “Академик шогирди” ва “Ёш академик” кўкрак нишонлари таъсис этилади.

“Ёш эрудит” кўкрак нишони “Ёш билимдонлар клуби”нинг саралаб олинган аъзоларига энг кам иш ҳақининг уч баробар миқдоридаги;

“Академик шогирди” кўкрак нишони “Бўлажак олимлар клуби”нинг саралаб олинган аъзоларига энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдоридаги;

“Ёш академик” кўкрак нишони “Бўлажак академиклар клуби”нинг саралаб олинган аъзоларига энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан бирга тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида юридик шахс мақомисиз Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларнинг илмий интилишларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Нигора Адизова
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*