Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Marrybrown” компанияси нега Ўзбекистон бозорига кирмоқчи?
11-03-2019 14:00 0 624 Рейтинг0 Чоп этиш

“Marrybrown” компанияси нега Ўзбекистон бозорига кирмоқчи?

“Marrybrown” компанияси нега Ўзбекистон бозорига кирмоқчи?

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов “Marrybrown Sdn. Bhd.” молиявий директори Дэвид Лию билан учрашди. ТИВ матбуот хизмати хабаргв таяниб Халқ сўзи ёзмоқда.

“Marrybrown Sdn. Bhd.” Малайзиядаги “ҳалол” тамойили асосида сертификатланган фастфуд ресторанларининг энг йирик тармоғи ҳисобланади. Унинг ўз мамлакати ҳудудида 130 та, дунёдаги 20 та давлатда эса 350 дан зиёд ресторанлари бор.

Дэвид Лию франчайзинг асосида овқатланиш нуқталари тармоғини очиш бўйича ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди. Компания савдо белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш шартлари ҳамда нархлари Ўзбекистон томонидан аниқ шерик топилгандан сўнг муҳокама қилинади.

Эътиборлиси, “Marrybrown” бренди Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқда жуда машҳурдир. Унинг Ўзбекистонга ҳам келиши юқоридаги ҳудудлардан туристларни жалб этиш учун ўзига хос “лангар” вазифасини бажариб бериши мумкин, деб ҳисоблайди ТИВ.

Музокаралар якунида жорий йил апрел ойида компания вакилларининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот учун, “Marrybrown Sdn. Bhd.”га 1981 йилда асос солинган. Ҳалол таомлари билан танилган ушбу компания Сингапур, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Эрон, Озарбайжон, Хитой, Кувайт, Қатар каби мамлакатларда фаолият олиб боради. Унинг ресторанларида қовурилган товуқ, гамбургерлар, десертлар, ичимликлар, баъзан малай миллий таомлари сотилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар