Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади
05-03-2019 13:22 0 824 Рейтинг1 Чоп этиш

Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади

Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖ таъсисчилигида Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Art soft tex claster” фермер хўжалиги негизида пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилиши режалаштирилди.

Лойиҳанинг қиймати 8,5 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, лойиҳа доирасида 130 та янги иш ўринлари яратилади.

Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади

“Art soft tex claster” корхонасида уруғликни тайёрлаш учун Мингбулоқ ва Поп туманларидаги барча уруғчилик хўжаликлари билан уруғлик етиштириш бўйича тегишли шартномалар тузилиши назарда тутилган. Шунингдек, “Art soft tex claster” МЧЖнинг уруғчилик корхонаси уруғларини қабул қилиш, тозалаш, саралаш, калибрлаш, дорилаш, қадоқлаш ва сақлаш ҳамда сифатини аниқлаш бўйича замонавий технология ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, “Art soft tex claster” МЧЖнинг уруғчилик корхонасига улуш сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУКнинг Мингбулоқ туманидаги уруғлик чигит тайёрлаш цехи киритилади.

“Art soft tex claster” уруғчилик корхонасида уруғларни етиштириш жараёни илмий ёндашув орқали амалга оширилиб, селекция ва уруғчилик йўналишидаги 8 та илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатилади. Шунингдек, корхонага беш нафар ёш олимлар бириктирилади.

2019 йилда Art soft tex claster” уруғчилик корхонаси томонидан
7095 тонна сифатли уруғлик тайёрланади, шу жумладан уруғлик чигит – 1845 тн, уруғлик буғдой – 5000 тн, бошқалар – 250 тн. Корхона томонидан 1,5-2,0 минг тонна уруғлар экспортга йўналтирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар