Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ BAT Uzbekistan (Investments) Limited компанияси ва «Samfruit» Ўзбекистон—Швейцария ҚҚ МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди
01-03-2019 11:16 0 1805 Рейтинг2 Чоп этиш

BAT Uzbekistan (Investments) Limited компанияси ва «Samfruit» Ўзбекистон—Швейцария ҚҚ МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди

BAT Uzbekistan (Investments) Limited компанияси ва «Samfruit» Ўзбекистон—Швейцария ҚҚ МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди

Тошкент шаҳрида 28 февралда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.М.Ғаниев ва Бирлашган Қироллик Парламентининг Лордлар палатаси (юқори палата) аъзоси, Буюк Британия бош вазирининг Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили баронесса Э.Николсон раислигида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Британия кенгашининг 24-сессияси бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Британиянинг «BAT Uzbekistan Investments Ltd.» BATU (I) компанияси ҳамда айни пайтда қуритилган сабзавотлар, мевалар ва гиёҳларни қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган «Samfruit» МЧЖ Ўзбекистон—Швейцария корхонасининг (Самарқанд вилояти) асосий мулкдори бўлмиш Швейцариянинг «NewProductInternational» компанияси иштирокида чет эл корхонасини ташкил қилиш ҳақида келишув имзоланди.

Имзоланган келишувга мувофиқ, BATU(I) компанияси «Samfruit» ХК ҳаммуассислари таркибига киради ва дастлабки босқичда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, шу жумладан сублимацион ва ҳавода қуритиш, қадоқлаш ва ўраш бўйича замонавий юқори технологик асбоб-ускуналарни сотиб олиш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун 11 млн АҚШ долларини инвестициялашни режалаштирган.
BAT Uzbekistan (Investments) Limited компанияси ва «Samfruit» Ўзбекистон—Швейцария ҚҚ МЧЖ ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди

Бундай инвестициялар ХК ишлаб чиқариш қувватларини йилига 700 дан 4 000 тоннагача қуритилган сабзавотлар, мевалар ва гиёҳларни ишлаб чиқаришгача ошириш имконини беради.

Инвестиция дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш тугаллангандан сўнг «Samfruit» ХКнинг прогнозланаётган экспортдан оладиган фойдаси бир неча бараварга ошиши лозим. Ҳозирги пайтда корхонада 50 киши ишлаётган бўлса, кенгайтирилган ишлаб чиқаришда 100 та доимий ва 150 та мавсумий ходимлар ишлайди.

Келишув «British Amerikan Tobacco» компаниялар гуруҳининг Марказий Осиё, Кавказ, Украина, Беларусь, Молдова субминтақаси бўйича бошқарувчи директори Саймон Уэлфорд ва «Samfruit» МЧЖ Бош директори Денис Самарин томонидан имзоланди.

Ҳар икки компания раҳбарлари мазкур инвестиция лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди, бу лойиҳа экспортдан тушумларни кўпайтириш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш имконини берибгина қолмай, балки бошқа британиялик потенциал инвесторлар учун ўз маблағларини Ўзбекистон иқтисодиётидаги «ноу-хау»ларга янада фаол киритишга ундайдиган ижобий омил бўлади.

Маълумот учун:

«Samfruit» МЧЖ Ўзбекистон Швейцария қўшма корхонасига 2002 йилда асос солинган. Бугунги кунда корхона мулкида Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида 10 гектардан ортиқ майдондаги завод, шунингдек Нуробод туманида умумий майдони 234 гектарлик «Samfruit-Оrganik» фермер хўжалиги бор. Бу ерда органик маҳсулот етиштирилади, бу маҳсулот ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторларининг сертификациясидан ўтади.

Кўпйиллар давомида «Samfruit»нинг асосий шериклари халқаро миқёсдаги йирик озиқ-овқат, консерва ваа қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари: Mars, Nestle, Unilever, Gerber, Kellogg‘s, KundigGroup, WorleeGroup, HarmsFoodGmbH ва бошқалардир.

«BAT Uzbekistan (Investments) Limited» (Лондон, Буюк Британия), 1994 йил 22 ноябрда давлат иштирокидаги қўшма корхона шаклида тузилган «UZBAT A.O.» ҚК АЖ Ўзбекистон—Британия қўшма корхонасининг ҳаммуассисидир. BATU(I) етакчи хорижий инвесторларнинг биттаси ва Ўзбекистон иқтисодиётининг йирик инвестори бўлиб, тўғридан-тўғри инвестицияларининг умумий ҳажми 400 миллион АҚШ долларидан ортиқ.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар