Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон-Туркия: Митхат Жансиз бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди
15-02-2019 15:37 0 681 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон-Туркия: Митхат Жансиз бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди

 Ўзбекистон-Туркия: Митхат Жансиз бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда 2019 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Митхат Жансиз бошчилигидаги Туркия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда қатор турк компаниялари билан аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши, шунингдек, энергетика соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича таклифлар ҳамда энергия объектлар қурилиши, геология-қидирув ишлари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Туркия компаниялари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилиши истиқболли бўлган лойиҳалар, шу жумладан, буғли-газли қурилмалар, қуёшли ва шамол электр станциялари қурилиши каби йўналишлардаги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Таъкидлаш керакки, улар томонидан қуёш электр станцияси ва шамол паркини қуриш бўйича синов лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистонда аралаш турдаги электр станциялар қурилиши борасида лойиҳаларга қизиқиш билдирилмоқда.

Бундан ташқари, фойдали қазилмалар стратегик турларининг аниқланган конларида, шу жумладан, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги вольфрам ва олтин конларида геология-қидирув ва қазиш ишларини олиб бориш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

2019 йил 13 февраль куни томонлар ўртасида Саритов, Хуроб ва Айдим-Етимтов майдонларида геологик ўрганиш ва тажриба-саноат усулида қазиш ишларини олиб бориш, Навоий ва Жиззах вилоятларида вольфрам ва олтинни топиш бўйича истиқболли конларни аниқлаш бўйича битим имзоланди. Туркия томони ўз зиммасига биринчи йили камида 1,5 миллион доллар ҳажмида сармоя киритиш бўйича молиявий мажбуриятларни олди.

Туркия томони ўзаро ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланишини ижобий баҳолади ҳамда ҳамкорликни келгусида кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Хусусан, Туркияниг ТРАО нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон нефть-газ тармоғи лойиҳаларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Шу билан бирга, қўшма лойиҳалар ва Ўзбекистонга фаол инвестициялар киритишни амалга ошириш учун барча зарур чоралар кўрилишига тайёрлигини билдирилди.
“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Катта Фарғона каналидаги кичик ГЭСлар каскадининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтдир

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар