Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?
08-01-2019 13:50 0 689 Рейтинг0 Чоп этиш

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими? Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ЎзАга маълум қилди.

– 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ қандай чора-тадбирлар кўрилади?

– БМТнинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги махсус ваколатли органи ҳисобланган Халқаро электроалоқа иттифоқига (ХЭИ) бугунги кунда 193 давлат ҳамда 700 дан ортиқ компания аъзо ҳисобланади. Ўз навбатида, ХЭИ БМТ қошидаги АКТ соҳасидаги статистик маълумотларнинг расмий манбаси ҳамдир. ХЭИ ҳар йили статистик маълумотларга таянган ҳолда АКТ ривожланиш индекси рейтингини эълон қилиб боради. ХЭИнинг 2017 йилдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 176 та давлат орасида 95-ўринни эгаллаган ва 2016 йилдаги ўз натижасини 8 поғонага яхшилаган ҳамда АКТ соҳаси энг жадал ривожланаётган давлат сифатида махсус мукофот билан тақдирланган.

Шу билан бир қаторда, олдимизда турган бир қанча масалалар мавжуд. Жумладан, 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 100 кишига тўғри келадиган симли кенг полосали тармоқ фойдаланувчилари сони 9,1 тани ташкил этса, бу кўрсаткич МДҲ бўйича ўртача 15,8 тани, дунё бўйича 12,4 тани ташкил этган. Ҳар бир интернет фойдаланувчисига тўғри келадиган уланиш тезлиги 5,7 кбит/секунд бўлса, МДҲ бўйича ўртача 59 кбит/секунд, дунё бўйича эса ўртача 74,5 кбит/секундни ташкил этган.

Ўтган икки йил ичида “Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) комплекси модернизация қилинди ва мазкур комплекснинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 10 баробарга оширилиб, 80 Гбит/cекунддан 1 200 Гбит/cекундга етказилди. Жами 4 500 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари ва 6 000 дан зиёд мобил алоқа база станциялари қурилди, симлик кенг полосали тармоқ сиғими 283 000 портга кенгайтирилди, оператор ва провайдерлар учун ташқи интернет нархи 91 АҚШ долларидан 10 АҚШ долларигача пасайтирилди.

Мазкур тадбирлар нафақат телекоммуникация инфратузилмаси кенгайиши, хизматлар сифати яхшиланиши, балки Ўзбекистоннинг рейтинг кўрсаткичлари яхшиланишига ҳам хизмат қилади. ХЭИнинг навбатдаги ҳисоботи 2019 йилда эълон қилинади.

Вазирлик томонидан телекоммуникация хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш, телекоммуникация инфратузилмасини яхшилашга қаратилган 2019 — 2023 йилларга мўлжалланган Миллий дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда келишиш жараёнида.

Дастурга асосан:

120 000 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қурилиши;
6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станциялари қурилиши;
кенг полосали тармоқ сиғими 1,5 миллион портга кенгайтирилиши;
маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари сиғими кенгайтирилиши ва янгиларининг қурилиши;
ташқи интернетга уланиш қобилиятини қўшимча 10 баробар ошириш;
симсиз маълумот узатиш – Wi-Fi тармоқларини кенг жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар