Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди
21-12-2018 13:10 0 585 Рейтинг1 Чоп этиш

«Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди

«Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan'нинг барча акцияларини сотиб олди

Фото: Узавтосаноат

«Ўзавтосаноат» General Motors'нинг Асака автомобиль заводидаги улушини сотиб олди. Бу ҳақда кun.uz нашри ўз мухбирига таяниб хабар бермоқда.

2008 йили март ойидан GM Uzbekistan'га айланган автомобиль заводининг 25 фоиз улуши, Reuters хабарига кўра, жорий йил бошида бевосита GM'га тегишли эди. Ўша пайтда «Ўзавтосаноат» раҳбари (айни чоғда раҳбар ўринбосари) бўлган Умид Салимов «заводнинг 15 фоиз акцияси сотиб олингани, GM тасарруфида 10 фоиз акция қолаётгани»ни билдирганди.

Унинг шу йил май ойида журналистларга берган интевьюсида «йил охирига қадар барча акциялар сотиб олиниши» ҳақида айтилганди. Аммо, расмийлар акциялар қанча баҳода сотиб олингани ва келишувдаги бошқа шартларни ошкор этмаяпти.

Мамлакатнинг шарқий ва аҳоли энг зич жойлашган Андижон вилоятида қурилган завод, дастлаб, корейслар билан ҳамкорликда ишга туширилган. 1996 йили Асакадаги завод Жанубий Кореянинг Daewoo Motors ва «Ўзавтосаноат» ҳамкорлиги ҳосиласи бўлди.

Завод бир йилда 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг айримлари Ravon бренди остида халқаро бозорга чиқарилади.

Давлат монополияси ўрнатилган, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган тармоқни Президент Шавкат Мирзиёев ҳам танқид қилганди. Унга кўра, завод халқ ва давлат учун фойда келтирмайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар