Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Электорон аукцион ўтказиш натижалари қандай бўлмоқда? Соҳа раҳбарияти ҳисобот берди.
10-12-2018 13:32 0 705 Рейтинг1 Чоп этиш

Электорон аукцион ўтказиш натижалари қандай бўлмоқда? Соҳа раҳбарияти ҳисобот берди.

Электорон аукцион ўтказиш натижалари қандай бўлмоқда? Соҳа раҳбарияти ҳисобот берди.

Барчамизга маълумки давлат ҳаридлари тизимида бир қатор ўзгаришлар юзага келмоқда. Айнан шу мавзу юзасидан “ Давлат ҳаридлари тизимида шаффофликни таъминлаш ва рақобатни кучайтириш” борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади, кенг жамоатчиликни электрон давлат ҳаридларини ташкиллаштириш ва ўтказиш натижалари билан таништиришдан иборат бўлди. Бунинг учун xarid. uz – маҳсус ахборот портали ишга туширилди ва “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ эса мазкур порталнинг оператори сифатида белгиланди. Порталда тадбиркорларни давлат ҳаридлари бўйича электрон савдоларга жалб этиш мақсадида кенг қамровдаги пиар кампания ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3953 сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳаридлари тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан давлат ҳаридлари бўйича электрон аукцион ўтказиш муддати ўн кундан беш кунгача, танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонни порталга жойлаштириш муддати эса ўттиз кундан ўн кунгача қисқартирилди.
Ҳозирги вақт оралиғида 50 мингдан зиёд буюртмачилар ва етказиб берувчилар рўйҳатдан ўтказилган. Ушбу тизимга 8 мингдан зиёд эълонлар келиб тушади.

Эслатиб ўтишимиз жойиз, 2018 йилнинг май ойидан, яъни тизим ишга тушган вақтдан ноябръ ойига қадар xarid. uz порталида умумий қиймати 1, 5трлн сўмдан ортиқ 447 мингта шартномалар тузилган. Шу жумладан, буюджет буюртмачилар 901, 9 млрд сўмга тенг 364 мингта битимлар, корпоратив буюртмачилар эса 679, 7 млрд сўмга тенг 83 мингта битимларни имзолаганлар. Умумий ҳисобда электрон дўкон орқали тузилган шартномаларнинг қиймати 488, 0 млрд сўмни, электрон аукцион орқали 1, 09 трлн сўмни ташкил этади.

Ушбу давр мобайнида бюджет ва корпоратив буютрмачиларнинг 267, 6 млрд сўмга тенг маблағи иқтисод қилинган. Электорон дўкон орқали 48,7 млрд сўмлик маблағ тежалган бўлса, электрон аукцион ўтказилиши натижасида 218, 9 млрд сўмлик маблағлар иқтисод қилинди.
Натижаси, ҳудудий кесимда, давлат ҳаридларига оид шартномаларнинг катта қисми, яъни 39 % тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тузилди.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*