Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди
13-11-2018 11:43 0 478 Рейтинг1 Чоп этиш

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) аъзоси бўлган Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси(ITFC) раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда умумий қиймати 4 млн. АҚШ доллари миқдорида “Савдони молиялаштиришлинияси”ни ажратиш бўйича Битим имзоланди.

Мазкур битим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 17 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ва хорижий молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасидаги муҳим йўналиш бўлди. Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан ажратилган ушбу линиянинг мақсади 1 йилгача бўлган муддатга амал қиладиган савдо операцияларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

“Бугун имзоланган Битим кичик бизнес корхоналари манфаатларига мувофиқ, савдонимолиялаштиришдаги янги ечимларни излаш жараёнида икки ташкилот ўртасида манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятлар яратади ҳамдакичик бизнеснинг ички бозорда самарали ва фаол ролини оширишга ёрдам бериб, уларни йирик корхоналар қаторига қўшилишига, республикада инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги саъй-ҳаракатларнинг қўллаб-қувватланишига имкон яратади”, - деди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июлида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги Битими имзоланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*