Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 215 дан ортиқ бино 1 сўмлик бошланғич нархда
01-11-2018 12:39 0 1193 Рейтинг1 Чоп этиш

215 дан ортиқ бино 1 сўмлик бошланғич нархда

215 дан ортиқ бино  1 сўмлик бошланғич нархда

Президентимизнинг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади.

Бугунги кунга қадар 215 та давлат мулки объектлари ушбу савдога чиқарилган бўлиб, объектларни савдога чиқарилганига кўп вақт бўлмасада дастлабки савдоларда 19 та объектлар ўз эгаларига сотилди. Бунақа имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг.

Объектларни бошланғич нарх 1 сўм қийматда аукцион савдолари орқали инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажариш шарти билан сотиб олиб ўз тадбиркорлик фаолиятингизни қисқа муддатда йўлга қўйиш имкониятидан фойдаланинг.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда жойлашган бўш турган давлат мулки объектлари ушбу “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарилган.

Аукцион тўғрисидаги барча маълумотларни интернетдаги e-auksion.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Бунинг учун,
1. e-auksion.uz сайтининг “ЛОТЛАР” бўлимидаги “ХАБАРНОМАЛАР” ёзувини танлаймиз.
2. “Мол-мулк тоифаси” устунидан “Ер участкаси ва бўш бинолар”ни ва “Мол-мулк тури” устунидан “Бўш бинолар (ПП-3939)” ёзувини танлаб ўнг томондаги қидирув тугмасини босамиз.
3. “Вилоятлар номи” устунидан тегишли худудни танлаб, исталган объект ҳақида батафсил маълумот кўриш мумкин.

Сиз танлаган ҳудуддаги 1 сўм қийматда бошланғич нархда аукцион савдосида сотиладиган объектлар бўйича барча маълумотлар пайдо бўлади.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Бухорода қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм кавлаган 4 маҳбус қўлга тушди

Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил омбудсман ташкил этилади

expo
Боглиш маколалар