Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи
19-10-2018 12:50 0 666 Рейтинг1 Чоп этиш

Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи

Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи

Мамлакатимиз географик аграр ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва қанчадан қанча саноат соҳаларида Марказий Осиё минтақасида танилиб келган. Юртимизда пишиб етилган мева савзаводлар сир эмаски айни вақда дунёни турли мамлакатлари савдо пештахталаридан жой олиб мазаси ва табийлиги жиҳатидан географик жойлашишимиз, серқуёш ўлкага турли халқларни қизиқишлари ҳам ўзгача бўлиб келмоқда. Халқимиз деҳқонларимиз мехнати эвазига тайёрланадиган қишлоқ хўжалиқ махсулоти дунё кўргани завқ албатта айниқса хозирги рақобат сифат, табийилик, холислик, замонида.

Кеча 18 октябр куни Hyatt Regency мехмонхонасида, 1993 йилдаги Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган илк дастурлари МДҲ мамлакатларидаги харидлар билан боғлиқ бўлган ва 30 дан ортиқ лойиҳа доирасида халқаро донорлар ва Марказий Осиёдаги давлат органлари билан узоқ ва унумли ҳамкорликка асос солган Crown Agents Халқаро компанясини Тошкендаги илк тадбири бўлиб ўтиб, унда Crown Agents компаняси Бош директор жаноб Фергюс Дрейк ва Марказий Осиё бўйича Минтақавий менежери, Лариса Кокаревалар қатнашдилар.
Crown Agents... Ўзбекистонда даладан тортиб, пештахтагача хизмат хавсизлик дастурларини олиб кирмоқчи

Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида мулжалланган ечимлар панел мунозара давомида Сrown Agentsнинг етакчи халқаро экспертлари «Марказий Осиё минтақасида қишлоқ хўжаликда ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосидаги товарлар кузатилиши технологияси» тадқиқотлари натижаларини тақдим этдилар.

Тадқиқот шуни маълум қилдики, қишлоқ хўжалик сектори Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ривожланишининг асосий йўналиши бўлишига қарамай, унинг потенциали ханузгача тўлиқ руёбга чиқарилмаган. Қишлоқ хўжалиги занжирида қўшилган қийматнинг кузатилиш тизимини жорий этиш ривожланишнинг янги босқичига хатлаб ўтишга имкон беради.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ҳаётий зарурат ҳисобланади. Хавфли зарарланиш еки сифатсиз маҳсулотни вақтида олдини олиш еки ўз вақтида йўқотиш имкони бўлмаслик мамлакат иқтисодиётига ва аҳолининг хавфсизлигига сезиларли зарба бериши мумкин. Шунинг учун озиқ-овқат махсулотининг қишлоқ хўжалиги занжирида қўшилган қийматнинг ҳар бир босқичида хавфсизлигини таъминлаш муҳим бўлиб қишлоқ хўжалик хомашёсини ўстириш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва сотиши давридир.

Товарларни кузатилиши технологияси - бу таъминот занжирларини ҳар бир босқичда ва барча жалб этилган томонларни ҳисобга олган ҳолда назорат қилишнинг инновацион технологияси. У ҳар бир босқичда фойдали маълумотлар беради ва жараёнларни яхшилашга кўмаклашади.

«Замонавий савдода ҳар бир элементни рақобатбардошликдаги устунликка айлантирса бўлади. Биз, Crown Agentsнинг, инновацияларни жорий этиш Марказий Осиё давлатларига халқаро бозорда ўз жойларини мустаҳкамлашга ва инвестициялар жалб этишга ёрдам беришига ишончимиз комил, – деб изоҳлайди Лариса Кокарева, Crown Agentsнинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий менежери. – Бизнинг мутахассисларимиз бундай лойиҳаларни дунё бўйлаб амалга оширишда зарур билимлар ва кенг тажрибага эга, бизнинг минтақада бўлишимиз эса махаллий хусусиятларни чуқур ҳис этиш имконини беради, шу сабабли қандай қилиб ўз тажрибамизни Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган давлатлари контекстига энг самарали жорий этишни биламиз».

Айни даврда Марказий Осиёда янги технологияларни жорий этиш - минтақани халқаро ҳамжамиятига қўшилиши заруруряти катта фақат замонавий инфратузилмаларни етарли даражада таъминлаб, янги инвесторларни жалб этишни кафолатлаш мумкин.

Компаня кузатилиш тизими маълумотларига қараганда товарларнинг кузатилиши учун рақамли ечим комплекс рақамли платформадан иборат бўлиб, у озиқ-овқат маҳсулотларининг кузатилиш даражасини ва хавфсизлигини даладан тортиб, пештахтагача таъминлайди. У ҳар бир босқчида фойдали маълумотларни тақдим этади ва бизнес-жараёнларни яхшилашга ёрдам бериб 10 дан ортиқ афзалликларга эга хисобланади.

Компаня етказиб беришлар ва маблағлар занжирларини бошқариш, турғун ривожланишни таъминлаш лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш, таълим дастурларини амалга ошириш, давлат секторида институционал самарадорлик ва даромадлиликни ошириш бўйича хизматларни таклиф қилади. Соғлиқни сақлаш, корпоратив ва давлат бошқаруви, тикланадиган энергетика ҳамда гуманитар соҳаларда фаолият кўрсатиб, 100% Crown Agents фондига тегишли бўлган рўйхатга олинган ижтимоий корхона ҳисобланади.

Crown Agents ўз саъй-ҳаракатларини келгусида ўз ташкилотлари ва социумларини барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган давлат раҳбарлари ёки мактаб ўқитувчилари бўлишидан, глобал корпорациялар раҳбарлари ёки маҳаллий тадбиркорлар, шериклар ёки донорлар бўлишидан қатъи назар, маҳаллий ҳамжамиятлар, бизнес, ташкилотлар ва мамлакатлар етакчиларининг салоҳиятини ривожлантиришга йўналтиради. Компаниянинг бош офиси Лондонда (Буюк Британия) жойлашган.

CrownAgentsохирги 25 йил давомида Марказий Осиёда амалга оширилиш соҳаси анча кенг бўлган лойиҳалар билан шуғулланиб келмоқда. Улар божхона тизимини ислоҳ қилиш, Япония ҳукумати томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни бошқаришдан тортиб, то давлат ва хусусий сектордаги етакчиларни ўқитиш ҳамда тўлиқ циклли давлат харидлари соҳасида хизматлар тақдим этишгача бўлган лойиҳаларни ўз ичига олади.

Crown Agents компанияси ҳақида ва у Ўзбекистонга нима учун керак?
Crown Agents давлат секторини бошқаришда стратегик ечимлар соҳасида дунё экспертларидан бири ва давлат харидлари соҳасида етакчи мутахассис ҳисобланади. Crown Agents 100 зиёд мамлакатларда ишлайди ва дунё бўйлаб ҳукуматлар билан 185 йилдан ортиқ ҳамкорлик қилади (Буюк Британия, АҚШ, Япония, Осиё, Ғарбий ва Шарқий Европа, Африка). Шунингдек компания Жаҳон банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Европа комиссияси, Осиё ривожланиш банки каби дунёнинг энг йирик компаниялари, ташкилотлари, жамғармалари билан ишлайди. Марказий Осиёда Crown Agents 25 йилдан зиёд ривожланиш, харидлар, молияни бошқариш, иқтисодиятни ривожлантириш дастурлари соҳасида ишлаб келмоқда.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар