Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди
18-10-2018 11:16 0 323 Рейтинг1 Чоп этиш

Энди экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди

Энди экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди

Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизими ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.Бу хақида УзА хабар бермоқда.

Қарорга кўра:

юридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга;

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади;

тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;

экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди;

тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.


Бундан ташқари, “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади.

2019 йил 1 мартга қадар:

интернет тармоғида “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ҳамда экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали яратилади;

мамлакатда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ташкил этилади.

Қарор билан ҳудудларда маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилинганлиги учун шахсан масъул этиб белгиланди.​​
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?

Тадбиркор аёл

Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте