Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди
12-10-2018 13:33 0 764 Рейтинг0 Чоп этиш

Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди

Давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби соддалаштирилди

Фото: sputniknews-uz.com

Ерларни сотишдан тушган маблағлар ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш йўналтирилади.

Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди дея ёзмоқда sputniknews-uz.com

Фармонга мувофиқ 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

- бўш турган давлат объектларини 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда (кейинги ҳар бир қадам 1 млн сўмдан) электрон аукцион орқали сотиш;

- ерлар ва бўш турган давлат объектларини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда аукцион ўтказмасдан сотиш;

- суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ерлардан 50 йилга фойдаланиш ҳуқуқини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда сотиш;

- автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ҳар қандай ерларни йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини қуриш учун электрон аукцион орқали сотиш;

- савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган ҳудудларни ташкил этиш.

Ерларни сотишдан тушган маблағлар ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш йўналтирилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди

Тарихда илк бор жаҳон иқтисодиёти тўхтади

Соғлом одамга ташқи муҳитдан коронавирус юқиши ўнтадан битта ҳолатда юз бериши мумкин

АҚШда COVID-19ʼдан даволаниш қанча туради?

expo
Боглиш маколалар