Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда бензин нархини қанчага ошириш режалаштирилаётгани маълум бўлди
05-10-2018 15:41 0 782 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда бензин нархини қанчага ошириш режалаштирилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонда бензин нархини қанчага ошириш режалаштирилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди деб хабар қилмоқда kun.uz

Унга кўра, бензинга нархлар ошиши қуйидагича юз бериши мумкин:

Аи-80 – бир литр учун 4000 сўм;
Аи-91 – бир литр учун 4500 сўм;
Дизель ёқилғиси – бир литр учун 4800 сўм;
ЭКО дизель ёқилғиси – бир литр учун 4900 сўм.

Шунингдек, аҳолининг алоҳида қатламлари учун автобензин харид қилишга ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор 2017 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистонда бензин нархи 35 фоизгача ошганди. Аи-80 маркали автобензин учун — 1 литрига 3800 сўм, Аи-91 маркали автобензин учун — 1 литрига 4300 сўм, Дизел ёқилғиси — 1 литрига 4100 сўм бўлган.

Шундан сўнг, 2018 йил 15 февралда Ўзбекистондаги ягона монопол ташкилот “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95 бензини нархи ошди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бензинга нархларни ошириш ҳақидаги қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу борадаги ўзгаришлар қачон кучга кириши ҳам номаълум бўлиб турибди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар